Latest news

09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  6 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  2 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7

Одил Аҳмедов: “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайман” News

Одил Аҳмедов: “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичи доирасида Сурия термаси билан тўқнаш келди. Учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

“ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичида илк ўйиндаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Сурия термасига қарши жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Майдоннинг ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди. Биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Лекин энг асосийси натижа, 3 очкони қўлга киритдик. Футболда ҳар хил вазият бўлади, Сурия ҳимоявий ўйин кўрсатди. Рақибимиз ҳимояга ётиб олгани учун дарвозагача боришга қийналдик. Ҳозирги замонавий футболда тезкор қарши ҳужумда гол урилади. Сурия бизга бундай имкониятни тақдим этмади, шунинг учун ҳам биринчи бўлимда гол ура олмадик. Биз бор эътиборимизни Сурияга қарши ўйинга қаратган эдик. Сурия тўсиғидан ҳам ўтиб олдик, энди Қатар терма жамоасини ўрганишни бошлаймиз. Насиб қилса Қатардан 3 очко билан қайтамиз. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги учун ҳам биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Мана шу улуғ байрам билан юртдошлиримизни табриклайман”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика