Одил Аҳмедов: “КХДРга қарши ўйин натижасини эртасигаёқ унутдик”
15 nov 2015 17:28
News
Одил Аҳмедов: “КХДРга қарши ўйин натижасини эртасигаёқ унутдик”
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Яманга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
“КХДРга қарши муҳим учрашувдаги ғалаба туфайли терма жамоа футболчиларининг кайфияти аъло даражада. Биз шундай кайфият билан Яманга қарши ўйинга йўл олмоқдамиз. Биз Яманга қарши ўйинга ҳам аввалги ўйинларга бўлгани каби жиддий тайёргарлик кўраяпмиз”, - дейди Аҳмедов.
“Яман терма жамоасининг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни бизнинг тайёргарлигимизга таъсир кўрсатмайди. Биз КХДРга қарши ўйин натижасини ўйиннинг эртасигаёқ унутдик ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошладик. Яман терма жамоаси олдинги турда сафарда Филиппинни мағлуб этди ва улар ҳам бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўришлари аниқ. Биз Яманга қарши аввалги рақибларимига қарши қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, худди шундай тайёргарлик кўрамиз”, дейди миллий терма жамоа сардори.
“Мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Асосийси эса, ғалаба ва уч очко”, - деди Аҳмедов.
Comments