Latest news

11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  1 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  2 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  0 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  6 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  31 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  18 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  18 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  128

Одил Аҳмедов иккита саволга жавоб олди, Абрамов ва Кападзе омад тилади. Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриевнинг янги китобининг тақдимот маросими ўтказилди News

Одил Аҳмедов иккита саволга жавоб олди, Абрамов ва Кападзе омад тилади. Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриевнинг янги китобининг тақдимот маросими ўтказилди

Спортда жисмоний куч билан биргаликда ақлан ҳам ҳаракат қилиш муҳим ҳисобланади. Ақлан фикрлашни ривожлантиришнинг энг самарали усули китоб мутолаасидир.

Кеча пойтахтимизда жойлашган "Regal stage hotel" меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриевнинг "Сайр ҳам сайр, спорт ҳам..ёхуд терма тақим табибининг таассуротлари" қиссаларидан иборат "Марокашнинг мароқли ва маҳзун манзаралари" номли биринчи туркум китобининг тақдимотига бағишланган маросим ташкиллаштирилди. Мазкур китоб ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, Аброр Пирриев миллий терма жамоамиз билан Марокашга уюштирган сафаридаги қизиқарли воқеалар, таассуротлар ва жамоадаги муҳит, майдондан ташқаридаги ҳолатлар, у ерда бўлган ходисалар ҳақида сўз юритади. Ҳусусан йиғин давомида бўлиб ўтган Сенегал ва Марокашга қарши ўйин олди жараёнлари, Касабланкадаги саргузаштлар борасидаги саволларга ҳам мазкур китобдан жавоб олишимиз мумкин бўлади. 

"Кўпчилик билса керак узоқ йиллардан бери футболдаман. Миллий терма жамоамизда шифокор сифатида фаолият олиб бораётганимга ҳам ўн йилдан ошди. Терма жамоа билан анча йиллардан бери турли сафарларга бордик. Олис мамлакатларга борганимизда чиройли таассуротлар қолади. Шуларни адабиёт аҳлига, футбол жамоатчилигига китоб тарзида етказиш нияти бўлар эди. Борган жойларимда кўп нарсаларни кўришга ва кузатишга ҳаракат қилганман. Учрашувлар арафасида вақт зиқ бўларди, ўзимизнинг кун тартибимиз бор. Шунга ҳам қарамасдан мамлакатнинг муқаддас қадамжоларини, эътиборга лойиқ жойларни кўришга улгурардик. Ўша ерлардан олган таассуротларимни, қизиқарли воқеаларни, қоғозга тушириб ёзиб борардим. Бирга бўлган жамоа, инсонлар, ундаги ички муҳит кабиларни туркум қисса сифатида ёзишга киришдим. Номи ишқибозларга тушунарлироқ бўлиши учун ҳам,"Сайр ҳам сайр, спорт ҳам...ёхуд терма тақим табибининг таассуротлари". Тақим - туркчадан олинган бўлиб жамоа деган маънони беради. Агар ҳаммасини жамлаганимизда катта китоб бўларди.

Шунинг учун ҳар бир борилган манзилни  алоҳида китоб қилиб ёзишга қарор қилдим. Уларнинг биринчиси ушбу китобда "Марокашнинг мароқли ва маҳзун манзаралари" деб номланган ҳикоялардан иборат. "Туниснинг тотли таассуротлари" деган иккинчи туркум китоб ҳам нашрга тайёрланмоқда. Бундан асосий мақсадим нима, футбол ихлосмандлари кўп нарсаларни, борган жойларимиздаги воқеалардан бехабар қолишади. Мана шу китоб орқали уларга етказишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, улар учун ҳам бу қизиқ бўлади. Китобдаги 95 фоиз бўлган нарсалар. Фақат беш фоизи бадиий ишлов",- дейди Аброр Пирриев. 


 Анжуманда таниқли ёзувчилардан Халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги Нурали Қобул, таниқли болалар шоираси Кавсар Турдиева, журналистлардан Мурод Ризаев, Ёқубжон Бобожонов, Жамолиддин Бобожонов, Даврон Файзиев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва жамоа сардори Одил Аҳмедов, мураббий Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаевлар иштирок этишди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. 

Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи): - Аслида буни сиз журналистлар ёзишингиз керак эди.(кулади). Аброрга фақат ва фақат омад тилайман. У ажойиб шифокор, эндиликда маҳоратли ёзувчи ҳам дейишим мумкин.

Одил Аҳмедов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори): -  Бугун мен иккита саволимга жавоб олдим. Қайси мамлакатга борсак Аброр ака йўқ бўлиб қоларди, бу жумбоқнинг жавобини бугунги тадбирда топгандек бўлдим. Миллий терма жамоанинг телеграмда ўз канали бор, унда турли маълумотлар бериб борилади. Туғилган кунми бошқа тантанами Аброр ака чиройли шерлар келади. Бу мени ўйлантирарди, ўзлари ёзармикин ёки бошқанинг шерини олиб ўзиники қилиб олармикин деган ҳаёлга борардим. Шу икки саволга жавоб топдим. Аброр аканинг ишларига омад тилайман. Бундан ҳам катта ютуқларга эришишларига тилакдошман. Эндиликда сафарга борсак бошқа безовта қилмаймиз (кулади).

Темур Кападзе (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - Марокаш йиғини ва терма жамоа бошқаруви мураббийлик фаолиятимдаги илк қадамлар саналарди, ўзига ҳос қизиқарли ўтган. Айниқса Марокаш ва Сенегал терма жамоаларига қарши ўйинлар масъулият ҳам юкларди. Мураббийлар асосан жамоа билан машғул бўлади, уларни ўйинга тайёрлайди. Айланишларга, тарихий жойларга боришга, вақтимиз бўлмайди. Тўғри йўлда, меҳмонхона олдида кўзимиз тушади. Аниқ кун тартибимиз бўлади. Аброр ака шунга қарамай айланишга вақт топа олганлари мен ҳайрон қолдирди. Албатта, бундай китобнинг тақдимотида бўлганимдан хурсандман, жуда ҳам ёқимли ҳолат. Мураббий сифатида ҳам мен учун бу китоб қизиқ. 

Қуйида тадбирдан олинган фотосуратларни кўришингиз мумкин.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика