Latest news

01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" ярим финалнинг дастлабки баҳсида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  17 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  2 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3

Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ! News

Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ!

Ўзбекистонда болалар футболига катта эътибор қаратаётган Одил Аҳмедов ва унинг "Ко"си янги лойиҳага қўл урдилар.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қад кўтарган янги академия биносида Ўзбекистон терма жамоасининг келажаги йўлида "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўйганлиги ҳақида хабар беради. Лойиҳага кўра 12 нафар 2009 йил, 6 нафар 2010 йилда таваллуд топган футболчи Республика бўйлаб саралаб олинади ва улар бепул ётоқ ва таълим билан таъминланадилар. Малакали мураббийлар ёрдамида тарбия оладиган футболчилар 2021 йилдан эътиборан Тошкент шаҳар чемпионатининг 2009 йиллар мусобақасида иштирок этадилар.

"2032 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон ОТЖ негизини 2009-2012 йилларда таваллуд топган футболчилар ташкил қилади. Айнан шунинг учун биз мазкур ёшга катта эътибор қаратишни лозим топдик. Уларни 12 ёшиданоқ саралаб олиб, ҳар бир ёшда берилиши керак бўлган билимларни бериб борамиз. Бу билан бутун терма жамоа бизнинг футболчилардан ташкил топади деб айтмайман. Бу ерда кучли жамоалар кўп, биз уларга рақобат яратамиз холос. Балки мазкур терма жамоада биздан 2 нафар бола тушар, балки 10 нафар, буни вақт кўрсатади", - дейди Одил Аҳмедов.

Лойиҳа икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм аллақачон бошланган бўлиб, унга Дилшод Нуралиев раҳбарлик қиляпти. Айни пайтда, "Одил Аҳмедов ФА"нинг Тошкентдаги 2009 йилларда таваллуд топган жамоасига устозлик қилаётган мураббий қўл остидаги тарбияланувчилар, Тошкент шаҳар чемпионатининг 2008 йилларда таваллуд топган футболчилар мусобақасида тажриба тўплаяптилар ва улар ўз ёшларида энг яхши жамоалардан бири ҳисобланадилар.

2022 йилга келиб Наманган ва Тошкентдаги 2009 йилларда таваллуд топган футболчилар бирлашадилар ва битта кучли жамоага айланадилар. Айнан шу таркиб кейинчалик бўлиб ўтадиган кучли мусобақаларда қатнашиб борадилар.

Агар Сизнинг фарзандингиз 2009-2010 йилларда таваллуд топган бўлса ва у 3 йилдан бери футбол билан шуғулланган булса унда биз билан боғланинг.

Маълумот учун телефон: +998 972313226

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика