Latest news

14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  4 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди News

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди

Фаолиятининг сўнгги йилларини болалар футболига бағишлаган Одил Аҳмедов куни кеча Қўқонда бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

 "Аҳмадхон" клуби вакиллари футболчи билан ҳамкорлик бўйича келишиб, Фарғона футбол Ассоциацияси билан Қўқон лигасини йўлга қўйиш устида иш бошладилар.


Қувонарлиси шундаки, терма жамоамизнинг собиқ сардори ўзининг ишчи гуруҳи билан илк маротаба, Водий Лигасини йўлга қўйди. Буни водий футболида олдинга ташланган қадам сифатида айтиш мумкин.


Қўқонга ташриф буюрган Аҳмедов вилоят ҳокимининг таклифи билан, "Нефтчи" - "Бухоро" ўйинига таклиф қилинди. "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ҳуршид Аҳмедов билан Фарғона футболининг келажаги ҳақида суҳбат қуришди ва Носир Отақўзиев билан ҳамкорликда кенг ҳажмда иш олиб боришга келишиб олишди. 


Одил Аҳмедов бу ишни Наманган Вилоятида 5 йил аввал бошлаган бўлиб, бугун бу ерда болалар футболи бир қадам олдинга қадам ташлади деб айта оламиз.


Хитойда фаолият юритаётган ярим ҳимоячини Фарғона Вилоятининг бугунги ҳокими Хайрулла Бозоров билан муносабатининг яхшилигини инобатга олсак, янги мавсумда футболчи "Нефтчи" либосида майдонга чиқса ажабланмаймиз.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика