ОЧЛда "Пахтакор"га иккита гол урган ҳужумчи 6 ойга футболдан четлатилди, бироқ бу адолатданми?
03 oct 2020 18:19
News
ОЧЛда "Пахтакор"га иккита гол урган ҳужумчи 6 ойга футболдан четлатилди, бироқ бу адолатданми?
У 58.1 бандини бузган. Дисквалификация муддати қарор чиққан кундан бошлаб ҳисобга олинади. Қўшимча равишда Алкасир 10 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди.
ОФК сайтида ёзилишигача футболчи "Пахтакор" билан ўйинда имо ишора орқали ирқий камситишга йўл қўйган. 58.1 моддага кўра бирор инсонни ёки одамлар гуруҳини камситиш, унинг шаънига номаъқул сўзларни ишлатиш, унинг рангини, динини ёки сиёсий вазиятни акс эттириш таъқиқланади.
Қарор бугун чиққан ва Иса Алкасир бугунги "Ал Насср"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Хўш Иса Алкасир нима учун "Пахтакор"га гол ургач бундай ҳаракат қилди? Бу билан кимни ҳақорат қилмоқчи бўлганди? Жавоб эса ҳеч кимни. Алкасирнинг кичкина жияни бор. Унинг кўзи худди шарқий осиёликлар сингари қисилган. Шу боис ҳужумчи деярли ҳар голини унга бағишлайди. ОФК эса "Ал Насср" билан ўйинга 3 соат қолганида ҳужумчини дисквалификация қилди...


Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments