Latest news

14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  0 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0

ОЧЛ. "С" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида News

ОЧЛ. "С" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"С" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" Қатарда "Ал Садд" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Албатта, ўйин майдон эгалари фойдасига 6:2 бўлишини ҳеч ким кутмаганди. "Локомотив" ўйинни яхши бошлади, ҳатто рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтирди.

Аммо 20-дақиқадан бошлаб устунлик "Ал Садд" томонига ўтди ва биринчи таймнинг ўзидаёқ улар жавобсиз учта тўп киритишди. Биринчи гол пенальтидан киритилгач, Абрамов ҳимояда яхши ўйнаб турган Шавкат Муллажоновни алмаштирди. Шундан сўнг "Локо" ҳимоясида парокандалик юзага келди. Натижада жамоа олтита гол ўтказиб юборди. "Локомотив"нинг иккита голи стандарт вазиятдан киритилди: бири жарима тўпидан, иккинчиси пенальтидан.

Гуруҳдаги нариги ўйинда ҳисоб очилмади. "Ал Ҳилол" сафарда "Фулад"га қарши баҳс олиб бориб, бунда дарвозаларга тўп киритиш ҳеч кимга насиб қилмади. 3-тур натижаларидан сўнг "Ал Садд" 7 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Ал Ҳилол" ҳисобида 4, ундан кейинги ўринни эгаллаб турган "Фулад"да уч очко бор. "Локо" эса учта ўйиндан сўнг атиги бир очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди. Имкониятлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Ал Садд" билан "Ал Ҳилол"да кейинги босқичга чиқиш учун имконият бошқаларга қараганда анча яхши. "Локомотив"ни эса фақат мўъжизагина гуруҳдан олиб чиқиши мумкин.

СЎЗ
- Ўйин бундай тус олишини тушимда ҳам кўрмагандим. Футболчилар худди биринчи бор майдонга тушгандек ҳаракат қилишди. Керакмас жойда пенальти ишлаб олдик. Шундан сўнг ўйин тизгинини буткул қўлдан чиқардик. Ўзимни ва жамоамни оқлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ (Вадим Абрамовнинг ўйиндан кейин айтган гаплари).

3-тур. 17 март
"Ал Садд" - "Локомотив" 6:2
"Фулад" - "Ал Ҳилол" 0:0

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al-Sadd 3 2 1 0 7 - 2 5 7
2 Al Hilal 3 1 1 1 3 - 2 1 4
3 Foolad Khuzestan 3 0 3 0 1 - 1 0 3
4 Lokomotiv Tashkent 3 0 1 2 4 - 10 -6 1


Кейинги учрашувлар
4-тур. 8 апрель
"Локомотив" - "Ал Садд"
"Ал Ҳилол" - "Фулад"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика