Latest news

10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  4 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  105 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки... News

ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...

Бугун сайтимизда Осиё чемпионлар лигаси қуръасидан олдин жамоалар тушган саватчалар эълон қилинди.

Маълумки, 27 январь куни бу йилги ОЧЛга қуръа ташланади. Пандемия туфайли барча иштирокчи клубларни бир жойга йиғишнинг имкони йўқ. Шу боис қуръа онлайн тартибда олиб борилади. 

Қуръа мехназмига кўра, ҳар бир клуб ўзига тегишли саватчадан жой олган. Маълумки, бу йилдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида 32та эмас, балки 40та жамоа қатнашади. Шунда Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ бўлади. Ғарбдаги гуруҳ ўйинлари 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. 

ОЧЛ-2021 мусобақасида "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида тўғридан тўғри гуруҳда ўйнайди. "Пахтакор" гарчи ўтган йил чорак финалга қадар етиб борган бўлса-да, учинчи саватчадан жой олган. Табиийки савол туғилади: нима учун?

Келинг, бу саволга жавоб беришдан олдин яна бир бор саватчалар билан танишиб чиқсак. 

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).

2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).

3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).

4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар)/АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони)/"Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон)/"Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА)/"Ал-Завра" (Ироқ) ғолиби.

Ўтган мавсум "Пахтакор"дан паст натижа кўрсатган "Шаржа" 1-саватчада, лекин "Пахтакор" 3-саватчада, нега? Мухлисларда шу каби савол юзага келиши табиий. Бунинг жавоби шундаки, ОФК клубларни саватчаларга бўлиб чиқишда энг аввало мамлакатларнинг рейтингда тутган ўрнига қараган. 

Бу эса 1 ва 2-саватчадаги жамоалар рейтингда Ўзбекистондан юқорида турганини билдиради. Ўзбекистон ОФК рейтингида 6-ўринда турибди. Биздан юқорида Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, БАА ва Ироқ бор. БАА рейтингда биздан тепада бўлгани учун ҳам "Шаржа" 1-саватчадан жой олган. Хуллас 1 ва 2-саватчадаги жамоаларнинг ҳаммаси рейтингда биздан баланд. Шу боис шундай ҳолат юзага келди. 

Шу ўринда ОФК рейтингига кўра, Ғарб ва Шарқ минтақасининг кучли ўнталигини келтириб ўтамиз. 

Ғарб минтақаси

1. Қатар

2. Саудия Арабистони

3. Эрон

4. БАА

5. Ироқ

6. Ўзбекистон

7. Иордания

8. Ҳиндистон

9. Тожикистон

10. Туркманистон


Шарқ минтақаси

1. Хитой

2. Япония

3. Жанубий Корея

4. Таиланд

5. Австралия

6. Филиппин

7. КХДР

8. Вьетнам

9. Малайзия

10. Сингапур

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика