Latest news

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  0 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  11 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  6 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

ОЧЛ. "Нафт Теҳрон" "Пахтакор", "Ал Садд" "Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олди News

ОЧЛ. "Нафт Теҳрон" "Пахтакор", "Ал Садд" "Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олди

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги бир қатор ўйинлар ўз якунига етди.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби БААнинг "Ал Жазира" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳ босқичига йўл олгани ҳақида хабар бердик. "Қалдирғочлар" "A" гуруҳида иштироқ этишади. Ушбу гуруҳда "Ал Наср" (Саудия Арабистони), "Лаҳвия" (Қатар) ва "Персеполис" (Эрон) каби клублар ўрин олишган.

Бироз олдин Эронда "Нафт Теҳрон" ва Қатарнинг "Ал Жайиш" клублари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда теҳронликлар Амир Арсалан Мотаҳари томонидан урилган гол эвазига ғолиб бўлишди.

"Нафт Теҳрон" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида "B" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистоннинг "Пахтакор", Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" ва БААнинг "Ал Айн" клублари бор.

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) учрашуви шиддатли кечди. Асосий вақтда 3:3, қўшимча вақтда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида қатарликлар омадлироқ чиқишди - 5:4. Шу тариқа "Ал Садд" "Локомотив" клуби жой олган "D" гуруҳидан ўрин олади. Ушбу гуруҳда "Фулад" (Эрон) ва "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) каби клублар ҳам жой олган.


Плей-офф учинчи босқич
17 февраль

"Сеул" (Ж.Корея) - "Ханой" (Вьетнам) 7:0
"Кашива Рейсол" (Япония) - "Чонбури" (Таиланд) 3:2
"Централ Коаст Маринерс" (Австралия) - "Гуанчжоу" (Хитой) 1:3
"Пекин Гуан" (Хитой) - "Бангкок Гласс" (Таиланд) 3:0

"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал Жайиш" (Қатар) 1:0
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Жазира" (БАА) 2:1
"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 4:4 (пенальтилар серияси 4:5)
22:10. "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Қодсия" (Қувайт)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика