Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

ОЧЛ. “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда кўрсата оладими? News

ОЧЛ. “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда кўрсата оладими?

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Ал Ҳилол” ва “Бунёдкор” ўртасида жавоб баҳси бўлиб ўтади.
Яхши биласиз, Тошкентда ўтказилган биринчи ўйинда “Ал Ҳилол” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кетганди. Энди “Бунёдкор”нинг бор умиди жавоб учрашувидан.

Кеча кечки пайт ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди ва унда иштирок этган “Бунёдкор” мураббийи Александр Волков жамоа бугунги ўйинга тайёрлигини ва ғалаба қозониш учун режа ишлаб чиққанини маълум қилди. Қандай режа эканлигини эса ўйин пайтида билиб оламиз. Умуман олганда, учрашувга бўлган қизиқиш катта. “Бунёдкор”нинг кузги баҳсларда ўйнаш-ўйнамаслиги бугун маълум бўлади.

Дастлабки беллашувда кўрдикки, “Ал Ҳилол” анча жиддий рақиб. Аммо уларни мағлуб этса бўлади. Мана гуруҳ ўйинларида “Ал Жаиш”ни кучли дегандик, лекин “Бунёдкор” уларни гуруҳда қолдириб кетди. Лекин фарқи шундаки, “Ал Ҳилол”да ОЧЛда ўйнаш борасида тажриба катта. Улар мусобақанинг мунтазам иштирокчиси ҳисобланади, “Ал Жаиш” эса биринчи бор қатнашди ва тажрибасизлиги панд берди.

Бугунги ўйинга 50 минг мухлиснинг ташриф буюриши кутиляпти. Маълумки, “Ал Ҳилол” уй учрашувларида “Қирол Фаҳд” стадиони доим тўлади. У ердаги муҳит ҳам бошқача бўлади. Мухлислар рақиб ўйинчиларини издан чиқаришга ҳаракат қилишади, аммо “Бунёдкор” лиқ тўла стадионларда тўп тепавериб ўрганиб қолган, бу билан жамоани руҳий эзиш мушкул.

Агар “Бунёдкор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонадиган бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади, кейин навбат пенальтилар сериясига бориши мумкин. Агар “Бунёдкор” Дохадаги қаҳрамонликни Ар Риёдда ҳам кўрсата олса, чорак финалга йўл олади. Йўқса йўлни “Ал Ҳилол”га бўшатиб беришга тўғри келади. Демак, Волков шогирдларидан қаҳрамонликни кутиб қоламиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика