ОЧЛ. "Ал Шабаб" мураббийи: "Бизда имконият юқори"
22 aug 2013 12:05
News

ОЧЛ. "Ал Шабаб" мураббийи: "Бизда имконият юқори"
Саудиянинг "Ал Шабаб" клуби сафарда Япониянинг "Кашива Рейсол" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бу ўйинда бразилиялик Фернандо Менегаззонинг 44-дақиқада урган голи саудияликларга қўл келди.
Энди улар жавоб баҳси олдидан яхши имкониятга эгалар. "Ал Шабаб"нинг бельгиялик бош мураббийи Мишель Прюдоммнинг ўйиндан кейинги фикрлари қуйидагича бўлди:
"Биз майнинг охиридан бери расмий учрашувларда иштирок этмаётгандик. Шунга қарамай, сафарда яхши тўп сурдик. Тўғри, ўйиннинг бошини яхши бошламадик, аммо кейин ҳаммаси биз хоҳлагандек тус олди. Бу ўйингача бир нечта назорат баҳсларини ўтказдик, лекин расмий учрашувда нималар рўй беришини ҳеч ким билмайди. Мен жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимизга раҳмат айтмоқчиман, у футболчиларни кучли тайёрлай олибди. Биз ҳали йўлнинг ярмида турибмиз. Аммо жавоб баҳсини ўз майдонимизда ўтказишимизни ҳисобга олсак, бизда имконият юқори".

Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments