Latest news

13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  4 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  2 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  9 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  18 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  16 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5

Роҳатижон News

Роҳатижон

Самарқанд, айниқса Ургут томонларга йўли тушганлар "роҳатижон" нима эканини яхши билишади.

Бу салқин ичимлик тоғлардан олиб келинган тоза қор ва эритилган шакардан қилинган ширин сувдан тайёрланади. Қор ва ширин сувнинг табиий уйғунлиги инсон кўнглини жазирамадан халос этиб, тетиклик бахш этади.

Бугун Самарқандда мана шундай завқ бағишлайдиган "роҳатижон" футбол учрашуви ҳам бор. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам бу мавсумда мухлисларбоп, ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Агарда инкор қилса демак бу йил футбол кўрмаган бўлади.

Абрамов Самарқандда футболни қайта жонлантираётган бўлса, Лушчан юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин орқали юқори мақсадлар сари интилиш мумкинлигини амалда исботламоқда.

"Навбаҳор" охирида отни қамчилади, "Динамо"да ҳаражатли ҳаракат

ФИФА ва ЎФА томонидан жорий этилган таъқиқлар сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган "Навбаҳор" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қарздорликларни бартараф этиб, жамоани тўлдиришга муваффақ бўлди. Асосий фигуралар Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жулио Сезар бўлди. 

Тарк этганлар:

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

Алишер Одилов ("Нефтчи")

Сергей Карпович ("МЛ Витебск", Беларусь)

Шаҳзод Тоиров (ОКМК)

Жаҳонгир Турсунов ("Нефтчи Қўчқор Ота", Қирғизистон)

Жамоага қўшилганлар:

Жулио Сезар ("Утаи Тани", Таиланд)

Муҳаммадали Ғиёсов ("Нефтчи")

Жамшид Болтабоев ("Нефтчи")

Муслимбек Ҳабибуллаев ("Оқтепа")

Жалолиддин Содиқов ("Олимпик")

Мустафо Абдуманнопов

"Динамо"нинг ёзги трансфер фаолияти эса ҳаражат билан боғлиқ бўлди. Жумладан, "Пахтакор"дан Улуғбек Ҳошимов 400 миллион сўмга харид қилинди, Маҳмуд Маҳамаджонов ижараси учун 80 миллион сўм тўланди. "Сурхон"дан ҳужумчи Жаҳонгир Абдусаломов трансфер асосида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоя чизиғини эса Дмитрий Плетнёв кучайиши кутиляпти. Тарк этган футболчилар асосан захира ўйинчилари бўлгани учун катта йўқотиш юз бермади.

Вадим Абрамов Самарқандда Бразилияни қуряптими?

Абрамовдан ёзги трансферлар давомида, асосан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кутилганди. Аммо у марказий ҳимоячи сифатида Марко Станоевичдан фойдаланишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, жамоа биринчи даврани кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади.

"Тезкор студия"да таъкидланганидек, Абрамов Самарқандда "бразилияча" ўйнайдиган "Динамо"ни шакллантирмоқда. Жамоанинг ўйин услуби футбол шинавандаларига маъқул келмоқда. Ахир стадионга келган томошабин жамоаси ва футболдан мамнун бўлиб чиқиши керак. Бу — чиройли комбинациялар, тўп назорати ва доимий ҳаракат асосида қурилган ҳужумкор футбол.

Қизиғи шундаки, Карленович марказий ҳимоячи жалб қилмади. Марко Станоевични айрим ўйинларда шу позицияда ўйнашига тўғри келяпти. Бу ҳолатни Абрамов жамоаларда кўп гувоҳи бўлганмиз. Жамоа биринчи даврани кутилганидан юқори натижалар билан якунлади. Мухлислар эса футболдан рози бўлиб стадиондан қайтяпти.

Кимда қандай тақвим?

"Динамо" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Машъал" – "Динамо"

11.08.2025. "Динамо" – "Пахтакор"

16.08.2025. "Динамо" – ОКМК

20.08.2025. "Сўғдиёна" – "Динамо"

25.08.2025. "Динамо" – "Шўртан" (Ўзбекистон Кубоги)


"Навбаҳор" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

12.08.2025. "Андижон" – "Навбаҳор"

16.08.2025. "Навбаҳор" – "Нефтчи"

20.08.2025. "Шўртан" – "Навбаҳор"

25.08.2025. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (Ўзбекистон Кубоги)


Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади. Ва энг асосийси, Самарқандда "роҳатижон" ичган томошабинлар табиий завқ ила футбол лаззатини ҳам татиб кўришади. Умид қиламанки, икки жамоа бугунги фикрларимга зид футбол кўрсатишмайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика