Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

ОЧЛ. 3-турда қайси ўйинларни кўрамиз? News

ОЧЛ. 3-турда қайси ўйинларни кўрамиз?

Tags :  ОЧЛ
2-4 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларини ўтказиш белгилаб қўйилганди.

Бироқ коронавирус туфайли бир нечта учрашувлар номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, ОФК Эрон клубларига 3-турда майдонга тушишларига рухсат бермади. Бунинг натижасида Ғарб минтақасида 3-турнинг фақат иккита ўйини бўлиб ўтади. 

Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби ўз майдонида "Шаржа"ни қабул қилса, "Ал Садд" сафарда "Ал Айн" меҳмони бўлади. ОЧЛ гуруҳ баҳсларида Эрондан тўртта клуб қатанашаётган бўлса, ОФК барча жамоалар иштирокидаги баҳсларни қолдирди. Хусусан 3 март куни Тошкентда бўлиб ўтиши лозим бўлган "Сепахон" - "Ал Наср" баҳси ҳам ўтказилмайдиган бўлди. 

Коронавирус Саудия Арабистонига ҳам етиб борган кўринади. Чунки Саудия клублари уйдаги беллашувларни ўтказмайдиган бўлишди. Шу туфайли "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" баҳси ҳам қолдирилди. 

Шарқ минтақасида ҳам бу тур фақат иккита учрашув ўтказилади. Маълумки, Хитой клублари ўз уйларида ҳамон тўп тепа олишмаяпти. Шунингдек, Жанубий Корея клубларига ҳам уйда ўйин ўтказишга рухсат берилмаяпти. Натижада Икром Алибоев жамоаси "Сеул" иштирокидаги баҳс ҳам қолдирилди. 

Бу тур Жанубий Кореянинг иккита клуби сафарда ўйнайди. "Сувон Самсунг" Малайзияга йўл олса, "Чонбук Хюндай" Австралияда "Сидней" меҳмони бўлади.      


Ўтказиладиган ўйинлар: 

"C" гуруҳи. 3-тур

2 март. "Ал Дуҳайл" (Қатар) - "Шаржа" (БАА) 


"D" гуруҳи. 3-тур

3 март "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар)


"G" гуруҳи. 3-тур

3 март. "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия) - "Сувон Самсунг" (Ж.Корея)


"H" гуруҳи. 3-тур

4 март. "Сидней ФК" (Австралия) - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)


Қолдирилган ўйинлар: 

"A" гуруҳи. 3-тур

"Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Ал Шорта" (Ироқ)

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Истиқлол" (Эрон)

 

"B" гуруҳи. 3-тур

"Ал Ҳилол" (С.Арабистони) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)

"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Шаҳр Ходро" (Эрон)


"C" гуруҳи. 3-тур

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Таавон" (С.Арабистони)


"D" гуруҳи. 3-тур

"Сепахон" (Эрон) - "Ал Наср" (С.Арабистони)


"E" гуруҳи. 3-тур

"ФК Сеул" (Ж.Корея) - "Чианграи Юнайтед" (Таиланд)

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика