Latest news

ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клублари нейтрал майдондаги баҳсларда зафар қучди ва плей-оффнинг барча жуфтликлари маълум бўлди News

ОЧЛ-2020 саралаш. Эрон клублари нейтрал майдондаги баҳсларда зафар қучди ва плей-оффнинг барча жуфтликлари маълум бўлди

Осиё чемпионлар лигаси жорий мавсум 2-саралаш босқичининг қолдирилган икки ўйини якунланди.

Маълум сабаларга кўра, Эрон клубларининг ўйинлари нейтрал майдон, яъни, БААга кўчирилгани ҳақида маълумот бергандик

Техроннинг “Истиқлол” жамоаси “Ал-Кувайт” (Қувайт) ни йирик ҳисобда (3:0) таслим этган бўлса, “Шахр Хадро” (“Падидех”) 2:1 натижаси билан “Ал-Рифаа”ни (Баҳрайн) енгди.

Шу тариқа, техронликлар плей-оффда “Ал-Сайлия” билан учрашади. “Шахр Хадро” эса Қатарнинг бошқа бир клуби “Ал-Райан” билан гуруҳга чиқиш учун кураш олиб боради

Демак, ОЧЛ-2020 саралаши сўнгги раундининг барча жуфтликлари маълум бўлди. 

28 январь:

“Ал-Аҳли” (С.Арабистони) – “Истиқлол” (Тожикистон)

"Ал-Аин" (БАА) – "Бунёдкор" (Ўзбекистон)

“Ал-Сайлия” (Қатар) – “Истиқлол” (Эрон) 

“Ал-Райван” (Қатар) – “Шахр Хадро” (Эрон)

“Сеул” (Ж.Корея) – “Кедах” (Малайзия)

“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Бурирам Юнайтед” (Таиланд)

“ФК Токио” (Япония) – “Церес” (Филиппин)

“Кашима Антлерс” (Япония) – “Мельбурн Виктори” (Австралия)

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика