Latest news

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди News

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди

Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.

Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади. Сўнгра Шота Арвеладзе шогирдлари плей-офф босқичи ғолиби меҳмони бўлишади. 3 ва 4-турларда "Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан беллашади. Гуруҳ босқичини Ўзбекистон чемпиони ўз майдонида плей-офф босқичидан чиққан клубга қарши ўйин билан тугатади.

Агар "Локомотив" плей-оффда Тожикистон ва Саудия Арабистони клубларини мағлуб этса "А" гуруҲидан жой олади. Ушбу гуруҳда Ироқ чемпиони "Ал Шорта" жамоаси бўлиш аниқ. Шунингдек БАА клуби ва яна бир плей-офф босқичи ғолиби иштирок этади.

"Бунёдкор" плей-оффда Ироқ ва БАА клублари тўсиғидан ўта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан бири бўлади.

2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 10 февраль куни старт олади ва 6 майга қадар давом этади.


ОЧЛ-2020, "B" гуруҳи тақвими
1-тур, 10 февраль

"Пахтакор" - БАА клуби

2-тур, 17 февраль
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 3 март
Саудия Арабистони клуби - "Пахтакор"

4-тур, 6 апрель
"Пахтакор" - Саудия Арабистони клуби

5-тур, 21 апрель
БАА клуби - "Пахтакор"

6-тур, 5 май
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика