Latest news

15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  3 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  0 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  7 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  9 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг плей-оффдаги рақибининг 4 футболчиси бир йилга футболдан четлатилди News

ОЧЛ-2018. "Насаф"нинг плей-оффдаги рақибининг 4 футболчиси бир йилга футболдан четлатилди

Ўзингизга маълум, Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ-2018ни плей-офф босқичидан бошлайди.

Жамоа 2018 йил 30 январь куни ўз майдонида Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасини қабул қилади.

Иордания клуби расмий сайтининг тарқатган хабарларидан шуни англаш мумкинки, кейинги пайтларда “Ал-Файсали” клуби муаммолар гирдобида қолмоқда. Жамоа Иордания Кубоги ярим финалида “Ал-Жазира”га имкониятни бой берди ва кубок финалига чиқа олмади. Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан сўнг жамоани шу йилнинг сентябрь ойида қабул қилиб олган хорватиялик мураббийи Драган Талажич ўз истеъфосини эълон қилди.

Бугунги хабар эса ҳаммасидан ўтиб тушди. ФИФАдан клуб номига келган расмий хатга  кўра, жамоанинг тўрт нафар етакчи ўйинчисига,  бир йил муддатга (2017 йил 14 августдан 2018 йил 14 августгача) ҳар қандай футбол учрашувида майдонга тушишига таъқиқ қўйилди. Булар  Мовтаз Ёсин, Баха Абдул Раҳмон Иброҳим, Иброҳим Дледум Заваҳра ва ливиялик легионер футболчи Акрам Зваилардир. Шунингдек клуб раҳбариятидан  Сулаймон Ал Ассоф икки йил муддатга футболдан четлатилган. Бу жазо нима сабабдан қўлланилгани хабарда айтилмаган.

“Ал-Файсали” клубига оид янгиликларни кузатишда давом этамиз.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика