Latest news

13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  31 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  62

ОЧЛ-2016. “Плеф-офф”нинг барча иштирокчилари маълум News

ОЧЛ-2016. “Плеф-офф”нинг барча иштирокчилари маълум

Олий лига 29-туридан сўнг Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.

Шу тариқа, 2016 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг ғарб минтақаси “плей-офф” босқичида иштирок этадиган барча 15та жамоа номи маълум бўлиб улгурди. Булар:
1.Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони)
2.“Нафт” (Теҳрон, Эрон)
3.“Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон)
4.“Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА)
5.“Ал-Шабаб” (Дубай, БАА)
6.“Ал-Садд” (Доҳа, Қатар)
7.“Ал-Жаиш” (Доҳа, Қатар)
8.“Нафт Ал-Васат” (Нажаф, Ироқ)
9.“Ал-Қува Ал-Жавия” (Боғдод, Ироқ)
10.“Ал-Қувайт” (Ал-Қувайт, Қувайт)
11.“Ал-Виҳдат” (Амман, Иордания)
12.“Ал-Оруба” (Сур, Уммон)
13.“Ал-Муҳаррақ” (Муҳаррақ, Бахрайн)
14.“Ал-Аҳад” (Байрут, Ливан)
15.“Ал-Жаиш” (Дамашқ, Сурия)

2016 йилги Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичи худди ўтган йилдаги каби учта босқичдан иборат бўлади. Дастлабки босқич 27 январь куни ўтказилади ва унда олтита жамоа иштирок этиб, учта ғолиб жамоа номига ойдинлик киритадилар. Шундан сўнг, иккинчи босқичда иштирок этадиган бешта жамоага биринчи босқичнинг учта ғолиб қўшилиб, тўртта жуфтликни ташкил этишади. Шу тариқа, яна тўрта жамоа саралаб олинади. Бу ўйинлар 2 февраль куни бўлиб ўтади. Ва ниҳоят “плей-офф”нинг якуний, учинчи босқичида иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган тўртта жамоа ОФК рейтинггида нуфузи баландроқ бўлган мамлакатлар клублари билан рўбарў келадилар. Аниқроғи, Ал-Иттиҳод” (Жидда, Саудия Арабистони), “Нафт” (Теҳрон, Эрон), “Бунёдкор” (Тошкент, Ўзбекистон) ва “Ал-Жазира” (Абу-Даби, БАА) клублари якуний, учинчи босқичдан курашга қўшилишиб, иккинчи босқичдан мувафақиятли ўтган тўртта жамоани қабул қиладилар. Гуруҳ босқичига йўлланма берувчи учинчи босқич баҳслари 9 февраль санасига белгиланган. Гуруҳ ўйинлари 23-24 февралдан бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика