Latest news

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" (матнли трансляция)  18 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  6 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди News

ОЧЛ-2016. Ғарб минтақасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди

Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсуми 27 январь куни старт олади.

Албатта дастлаб плей-офф ўйинлари ўтказилади. Гуруҳ босқичи 23 февраль куни бошланади.

Кейинги йил ҳам Ўзбекистондан мусобақада 4та клуб қатнашади. "Бунёдкор" плей-оффдан курашга қўшилса "Насаф", "Локомотив" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичида ўйнайди.

Плей-оффда жами 15та клуб иштирок этади. Уларнинг 4таси гуруҳ босқичига йўл олади. Саралаш баҳсларида "Бунёдкор"нинг қатнашиши ҳақида айтиб ўтдик. Плей-оффда Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" ва Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" клублари ҳам иштирок этади. "Ал Садд" сафида Хави ўйнаётганини ҳам зукко ўқувчиларимиз жуда яхши билишади.



Биринчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Қувайт - "Қувайт СК", "Ал Виҳдат"
Уммон - "Ал Оруба"
Баҳрайн - "Ал Муҳаррақ"
Ливан - "Ал Аҳад"
Сурия - "Ал Жайиш"
 
Иккинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
БАА - "Ал Шабаб"
Қатар - "Ал Садд", "Ал Жайиш"
Ироқ - "Нафт Ал Васат", "Ал Қува Ал Жавия"

Учинчи саралаш босқичида ўйнайдиган клублар:
Саудия Арабистони - "Ал Иттиҳод"
Эрон - "Нафт теҳрон"
Ўзбекистон - "Бунёдкор"
БАА - "Ал Жазира"


Гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган 12та клуб номи маълум бўлиб улгурган:
Саудия Арабистони - "Ал Наср", "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли"
Эрон - "Сепахон", "Зоб Оҳан", "Тракторсози"
Ўзбекистон - "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив"
БАА - "Ал Айн", "Ал Наср"
Қатар - "Лаҳвия"


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика