Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

ОЧЛ-2014да “Бунёдкор”, “Поханг Стилерз” ва “Бурирам Юнайтед”нинг мақоми юқори News

ОЧЛ-2014да “Бунёдкор”, “Поханг Стилерз” ва “Бурирам Юнайтед”нинг мақоми юқори

Келаётган февраль ойининг 25-санасида қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси-2014 турнири старт олади.
Мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босиқичида бошлайдиган клублар орасида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор”, Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерз” ва Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клублари бошқаларга қараганда, мақом жиҳатдан, юқорироқ ўринда туришибди.

Гап шундаки, учала клуб ўз мамлакатида ҳам чемпионлик, ҳам кубок соҳибига айланишган.

Бу борада юқоридаги уч клуб сафи яна иккитага ортиши мумкин. Бунинг учун Япония J-лигасида чемпионликни қўлга киритган “Санфречче Хиросима” клуби ҳали поёнига етмаган Император кубогини қўлга киритиши керак. Ҳозирча бу мусобақа чорак финал остонасида турибди. Император кубогини қўлга киритиш учун “Санфречче Хиросима” жамоасидан ташқари “Оита Тринита”, “Йокогама Маринос”, “Саган Тосу”, “Кавасаке Фронтале”, “Вегалта Сендай”, “Токио” ФК, “Вентфорет Кофу” клублари даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, Қувайт чемпиони ва кубоги соҳиби – “Ал-Қувайт” плей-офф орқали гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, у ҳолда 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасида “олтирн дубль” қайд этган клублар сони бештага етади.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика