Latest news

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  2 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади? News

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистоннинг ОФК рейтингидаги тўплаган очколари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"10 йил ичида илк бор "Пахтакор" ОФК Чемпионлар Лигаси 1/8 финали чиқди, бугун бу босқичда ўйнайди ва ОФК клублар рейтингини гапириш ҳозир ўринли бўлади. "Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги муваффақияти Ўзбекистонга 13 балл олиб келди: 10 - гуруҳ босқичидаги тўпланган ҳар бир очко учун ва 3 - 1/8 финалга чиққанлик учун. "Локомотив" ва "Бунёдкор" тўплаган баллар билан 13,900 оламиз ва бу Ўзбекистон учун бир мавсумдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бунгача рекорд 2009 йилда бўлган, унда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" Чемпионлар лигаси чорак финалига, "Нефтчи" эса ОФК Кубоги чорак финалига қадар етиб борганди. Ўшанда бир мавсум учун 13,556 (ОФК Кубоги "Нефтчи"нинг очколари 3га бўлинмаганда 17,500) эди.

Айтганча, биз нега "Пахтакор"ни гуруҳ босқичида 11 эмас фақатгина 10 очко тўплаган деб ҳисобламоқдамиз? "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" натижаларини рейтингдан чиқариб ташлаш гарчи бу ОФК рейтингини ҳисоблашдаги ҳужжатларда ўз аксини топмаган бўлса ҳам мантиқан тўғри.

Аммо менинг сизлар учун ёмон хабарим бор. Жорий мавсумдаги рекорд ҳисобга олинмайди. Чунки 2020 йилдаги рейтинг ҳисобга олинмайди. ОФК Кубоги охирига қадар ўйналмаганини ҳисобга олсак, бу ҳам мантиқандир.

Бу нимани англатади? 2023 йилдаги клублар мусобақасидаги квоталарни ҳал қиладиган 2021 йилги рейтингга фақат уч мавсум киради - 2018, 2019 ва 2021.

Бу шунингдек 2024 йилдаги квотани аниқлайдиган 2022 йилдаги рейтингга ҳам тегишли. Бунда 2019, 2021 ва 2022 йилги мавсумдаги натижалар ҳисобга олинади.

Тўлақонли тўрт йиллик цикл 2026 йилдаги квоталарни аниқлаб берадиган 2024 йилдагина бўлади. Коронавирус ҳали узоқ вақт ўзини эслатиб туради", - деб ёзади Никимбаев.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика