Latest news

00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  0 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  1 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да News

Нурлибоев ва Гусейнов "НБУ-Осиё"да

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири "НБУ-Осиё" иккинчи босқич ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби айни пайтда бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Шунингдек "банкирлар" кун-ора ўртоқлик ўйинларини ҳам ташкил этишмоқда.

Олинган маълумотларга кўра, жамоа йиғинига энг сўнггилардан бўлиб, Фаррух Нурлибоев ва Жавлон Гусейнов қўшилишган. Ўқувчиларимизга яхши маълумки, биринчи даврани "Олмалиқ"да ўтказган Нурилибоев бундан олдин "Қизилқум" машғулотларида ҳам иштирок этганди.

Гусейнов эса "Нефтчи"ни тарк этганидан сўнг, маълум муддат "Шўртан" йиғинида бўлиб қайтди. Ҳозирча бу футболчиларнинг "НБУ-Осиё"да қолиши аниқ эмас. Бу футболчилардан ташқари яна иккинчи лига жамоаларидан келган бир қатор футболчилар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Жамоа расмийларининг сайтимизга маълум қилишича, эртага Тошкентда "Хоразм" билан синов-назорат баҳси ўтказилади. Айнан ушбу ўйиндан сўнг, янги футболчиларнинг тақдирига ойдинлик киритилади.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика