Latest news

16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  0 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  2 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  1 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  10 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  9 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  30 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  20 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11

Нурали Падаров: "Бунёдкор" ёшлари тартибли ўйин намойиш қилишади" News

Нурали Падаров: "Бунёдкор" ёшлари тартибли ўйин намойиш қилишади"

“Шўртан” ёшлар жамоаси ёшлар лигаси 10-турида “Бунёдкор” клубига қарши ўйнайди.

Бугун  Ғузор шаҳридаги  “Болалар спорт мажмуаси” ўйингоҳида  бўлиб ўтадиган баҳс соат 17:00 да бошланади.

Ўтган мавсумда ўй-сафар баҳсларида ёш “қалдирочлар” ғузорлик футболчилар устидан икки учрашувда ҳам  ғалаба қозонишганди.

Асрор Алиқулов шогирдлари ўтган турда сафарда “Бухоро”  жамоасидан 3:1 ҳисобида  мавсумдаги иккинчи мағлубиятга аламини тортиб куришган эди. Ўтган ҳафтадан ғузорлик ёш футболчилар икки маҳалдан  бўлажак баҳсга жиддий тайёргарлик олиб боришди.

Бугунги учрашув олидидан “Шўртан” жамоаси аъзоси Нурали Падаров фикрлари билан қизиқдик:

- Бугунги ўйин қизиқарли кечади. Тошкентликлар тартибли ўйин намойиш қилишади. Ўз майдонимизда мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмоқчимиз. Ўйлайманки, жамоадошларим билан охирги дақиқаларга қадар, майдони ҳар бир қаричи учун кураш олиб борамиз.

Аввал ҳам айтгандим,мухлисларни ғалабаларимиз билан қувонтиришни мақсад қилганмиз. Фурсатдан фойдаланиб, бизни охиригача қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга раҳмат айтаман, - дейди Нурали Падаров.

Фахриддин Чориев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика