Latest news

07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  15 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  76 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди News

Нукусда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди

Нукус Олимпия захиралари коллежида Қорақалпоғистон Республикасида болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришга бағишланган III Конференция бўлиб ўтди.

Мазкур Конференцияда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомов, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари ҳамда  халқ таълими вазирликлари вакиллари, футбол федерацияси ходимлари, фахрий футболчилар, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича мураббийлари ва услубчилари, жами 100 нафардан зиёд киши  иштирок этди.


Тадбирда ОФК инструктори, Ўзбекистон футбол федерациясининг болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Ш. Имомовнинг “Профессионал футболни ривожлантиришда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболнинг ўрни ва аҳамияти”,  “Футболи ривожланган давлатларда иқтидорли ёшлар(захира)ни тайёрлаш тажрибаси”, Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар фаолияти бўйича мутахассиси О. Жалимовнинг “Футболчиларни тайёрлашда мураббийнинг ўрни”,  “Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш таҳлили”, Қорақалпоғистон  Республикаси халқ таълими вазирлиги “Ёшлик” спорт жамиятининг мутахассиси Б. Исмоиловнинг “БЎСМларнинг ёш футболчиларни тайёрлашдаги моҳияти ва мақсади”,  Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги мутахассиси К. Асановнинг “Мураббийларни аттестациядан ўтказиш аҳамияти” сингари маърузалари тингланди. Ўз навбатида қорақалпоғистонлик бир гуруҳ мураббийларга Ўзбекистон футбол федерациясининг сертификатлари топширилди.


Конференция доирасида Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг мураббийлар кенгаши аъзолари К. Садиров ва А. Арзимовларнинг 2016 йилги “Болалар лигаси” якунларига бағишлаган ҳисоботлари ҳам эшитилди.

Бунинг баробарида,  “Болалар лигаси”нинг номинациялар  бўйича ғолиблари тақдирланди.    Зеро, 2016 йилги “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ” номига Хўжайли туманидаги 1-сон БЎСМ мураббийи Жолгас Нуржанов лойиқ кўрилди. “Болалар лигаси”нинг “ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ” деб Тўрткўл туманидаги БЎСМ тарбияланувчиси, 2002 йилда туғилган ярим ҳимоячи Жумаган Ордабаев топилди.

Конференция якунида, Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице-президенти В. Назаров сўзга чиқиб, ушбу тадбир келгусида кўзлаган мақсадларга эришишда омил вазифасини ўташига ишонч билдирди.


И. ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика