Нозим Эсонов: "Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача кўриниш оларди"
16 may 2016 11:10
News
Нозим Эсонов: "Имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача кўриниш оларди"
"Бекободда "маъданчилар"нинг касб байрами нишонланиши муносабати билан мазкур жамоалар учрашуви икки кунга кечиктирилганди. Ёшларимиз ўйинга пухта тайёргарлик кўришганди. Бутун ўйин давомида устунлик бизнинг томонда бўлди. Аммо футболда омад деган нарса борлигини бугун яна бир бор кўрдик. Йигитлар ундан ортиқ вазиятлардан фойдалана олишмади. Қаршиликлар эса ўзи иккита имкониятга эга бўлишди ва ҳар иккалачини голга айлантириб, ғалабани илиб кетишди.
Эртага мазкур жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги ўйинда фаворит меҳмонлар ҳисобланади. "Металлург"нинг асосий таркибига ҳам осон бўлмайди. Бироқ бекободликлар ҳамиша кучли жаомаларга қарши яхши ўйнаб келишган. Шу маънода йигитлар бор куч ва маҳоратларини ишга солиб, мухлисларга байрам кайфиятини тақдим этишларига умид қиламан", - дейди Нозимжон Эсонов.
"Металлург" матбуот хизмати
Comments