Latest news

18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  0 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  1 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  17 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  4 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3

Ноябрь ойида ЎФА томонидан 70 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ҳакам ФИФА реферисига айланди News

Ноябрь ойида ЎФА томонидан 70 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган ҳакам ФИФА реферисига айланди

ФИФА 2021 йил халқаро мусобақаларни бошқариши мумкин бўлган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда Ўзбекистондан 9 нафар бош ҳакам ва 11 нафар лайнсмен ўрин олган.

Эътиборлиси ўзбекистонлик Аскер Нажафалиев бу йилдан ФИФА реферисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 28 ноябрь куни ЎФА А.С.Наджафалиев ҳакамларнинг футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги декларациясига асосан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси билан ҳамкорлик қилганлиги ва ОФК Ҳакамлар академиясида таҳсил олаётганлиги, таҳсил жараёнида энг яхши кўрсаткичларни қўрсатаётганлигини инобатга олиб, бироқ ЎФA интизом кодексининг 5.42. бандига асосан ЎзПФЛ мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ реал фактларни бузиб кўрсатишга уринганлиги учун 2020 йил футбол мавсуми охиригача ҳакамлик қилишдан четлатган ва 70 000 000 (етмиш миллион) сўм жаримага тортган эди.

ФИФА ҳакамлар орасида футболдан 5 йилга четлатилган Жасур Мухторов ва футболдан 3 йилга четлатилган Шерзод Қосимов ҳам ўрин олган.

Ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари рўйхати:

Азиз Асимов
Шерзод Қосимов
Рустам Лутфуллин
Эдита Миробидова
Жасур Мухторов
Аскер Нажафалиев
Аҳрол Рисқуллаев
Анна Сидорова
Ильгиз Танташев

Ўзбекистонлик ФИФА лайнсменлари:

Тимур Гайнуллин
Зилола Раҳматова
Абдуҳамидулло Расулов
Жаҳонгир Саидов
Руслан Серазитдинов
Кристина Середа
Санжар Шоюсупов
Ҳусниддин Шодмонов
Александр Сидоров
Андрей Цапенко
Алишер Усмонов

Ўзбекистонлик футзал ҳакамлари:
Никита Афиногенов
Аскарбай Арзибеков
Ҳушнудбек Атамуратов
Анатолий Рубаков

Соҳил футболи ҳаками:
Жамолиддин Нажмиддинов

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика