Latest news

13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  1 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  14 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  17 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5

Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили News

Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Экспертимиз баҳсли ҳолатларни кўриб чиқди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) ўз ҳакамлар жамоаси билан бирга Суперлиганинг 6-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


"Хоразм" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

Стандарт вазиятдан узатилган тўп "Бунёдкор" ҳимоячиси танасининг қайси қисмига текканини умумий камерадан кўриб бўлмайди. Офсайд камерасидан ҳам аниқ тасаввур ҳосил қилиб бўлмаяпти. Бироқ тўп ўйинчининг кафтига эмас, балки кўпроқ елкасига теккан бўлса керак. Бундай вазиятда ВАР аралашмасдан тўғри иш қилди, ҳакам эса ўйинни ҳақли равишда давом эттирди.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

Ушбу қоидабузарлик сариқ ва қизил карточка орасидаги "чегарадош" ҳолатдаги жазога лойиқ. Бундай вазиятда ВАР тўғри равишда аралашмайди, ҳакамнинг қарорини эса қўллаб-қувватлаш лозим, чунки "Қўқон-1912" жамоаси ўйинчиси тўпга ета олмаётгани яққол намоён бўлган. Қўполлик эса бутсанинг таг қисми билан рақибнинг товон қисмига нисбатан ишлатилган. Шу боис, умумий ҳисобда қизил карточка тўғри кўрсатилган.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

Дарвозабон билан курашдан сўнг тўп "Қизилқум" ўйинчисига қайтиб борди ва у охир-оқибат дарвозага зарба берди. Тўп тирсакдан букилган қўлга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва шу заҳотиёқ дарвозага кириб кетди. Гол тўғри равишда бекор қилинди.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

"Қизилқум"нинг 18-рақамли ўйинчиси бир неча рикошетлардан сўнг гавдасини йиғиб, тўпга ўнг оёғи билан ҳаракатланди, шундан кейин тўп унинг чап қўлига тегиб кетди. Бундай вазият "ўйинни давом эттириш" сифатида баҳоланади.

 

"Шўртан" - "Машъал"

ВИДЕО

Менинг фикримча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарорга келди. "Шўртан" футболчиси дарвозага зарба берди, яъни ҳаракатни якунлади, шундан сўнг "Машъал" дарвозабони билан тўқнашув юз берди. Бу вазиятда пенальти ҳақида фақат дарвозабон томонидан эҳтиётсиз хатти-ҳаракат ёки ҳаддан ташқари тажовузкорлик бўлган тақдирдагина гапириш мумкин эди. Аммо бу ҳолда дарвозабон бундай хатти-ҳаракатларнинг ҳеч бирини содир этмади.

 

"Шўртан" - "Машъал"

ВИДЕО

ВАР ўйинга нотўғри аралашди. Бу вазиятда "Шўртан" жамоаси ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Тўғри, у бироз эҳтиётсизлик билан ўйнади, аммо унинг ҳаракатларида ҳаддан ташқари куч ишлатилмаган. У "қайчи" усулида зарба беришга уринган, буни бир жойда туриб, рақиб томон ҳаракатланмасдан бажарган. Бунда оёқ пастдан юқорига кўтарилган - бу айнан сариқ карточка учун муҳим мезон ҳисобланади. Тўқнашув юзаки бўлиб, бутсанинг таг қисми ишлатилмаган ҳолда содир бўлган. Бундай ҳолатлар жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланмаслиги керак.

 

"Бухоро" - "Насаф"

ВИДЕО

Назаримда, ҳакам "Бухоро" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини нотўғри белгилади. Тўп ҳимоячининг қўлига эмас, балки тирсагига тегди. Қўл танага иложи борича яқин жойлашган ва тана майдонини сунъий равишда кенгайтирмаган эди.

 

"Бухоро" - "Насаф"

ВИДЕО

Бу ўринда ҳакам пенальтини тўғри белгилади. Секинлаштирилган такрорий вазиятни кузатсак, "Бухоро" ҳимоячиси ҳаракат йўналишини кесиб ўтиб, "Насаф" футболчисининг оёғига ортдан урилганини кўришимиз мумкин. Ҳужумдаги ўйинчининг орқасида турган ҳимоячи ўз ҳаракатининг оқибати учун жавобгардир.

 

"Нефтчи" - "Пахтакор"

ВИДЕО

"Пахтакор" ўйинчиси тўп учун курашмасдан қўлини силтаб, рақибининг юзига уради. Бу ҳолатдаги жазода турли вариантлар бўлиши мумкин: агар ҳакам зарба кучини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобласа – қизил карточка. Агар ҳакамнинг фикрича, зарба кучи ҳаддан ташқари юқори бўлмаса – сариқ карточка. Бу вазиятда ҳакамнинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Ишончим комилки, бундай эпизодлар Россия Премьер-Лигасида содир бўлганда, турли фикрлар билдирилган бўларди.

 

"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕО

Бу эпизод "Бухоро" - "Насаф" ўйинидаги ҳолатга жуда ўхшаш. Агар ўша ўйинда пенальти белгиланган бўлса, бунда ҳам пенальти белгиланиши лозим эди. Илгари айтганимдек, ҳимоячи ўйинчининг орқасида турганда ўз ҳаракатларини назорат қилиши шарт. Бироқ асосий савол – тўқнашув бўлганми-йўқми? Такрорий вазиятларнинг бирортаси ҳам бу саволга аниқ жавоб бермайди. Ҳакам дастлаб "нуқта"ни кўрсатди ва ВАР фақат видео ёрдамчиларда тўқнашув бўлмаганлигига доир аниқ далиллар мавжуд бўлган тақдирдагина бу эпизодга аралашиши мумкин эди. Акс ҳолда, ВАР бу ҳолатга аралашишга ҳақли эмас эди.

 

"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕО

Бундай вазиятда ўйин қоидаларига қатъий амал қилиш мумкин. Агар томошабин улоқтирган нарса ўйинчига, ўйин расмий шахсига ёки жамоа вакилига тегса, ҳакам ўйинни давом эттириши, тўхтатиши ёки бутунлай тугатиши мумкин (ҳодисанинг жиддийлигига қараб). Биз кўрган вазиятда қисқа муддат тўхталиш бўлган. Шуни таъкидлаш керакки, илгари ҳакамга улоқтирилган нарсалар унга теккандан сўнг ўйинни буткул тўхтатиб қўйилган ҳолатлар ҳам бўлган.

 

"Сурхон" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Ҳакамнинг "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгилаш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАР эса вазиятга нотўғри аралашди. "Навбаҳор" ўйинчиси сўнгги лаҳзада тўқнашувни юмшатишга уринса-да, силтанишдан кейин унинг ҳаракат кучи пасаймайди ва оёғи ҳаракатланишда давом этди. У "Сурхон" ўйинчиси тўпни тепганидан сўнг унинг оёғига "шикаст етказди". 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш тўғри қарор бўлган.

 

"Сурхон" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

"Навбаҳор" ўйинчисига қўпол ўйин учун ҳакамнинг ўзи дарҳол сариқ карточка кўрсатмагани бироз ғалати. Менинг фикримча, бу яққол четлатиш эмас: ортиқча куч ишлатилмаган, гол уриш имкониятидан очиқчасига маҳрум қилиш ҳам деб бўлмайди, чунки ўйинчилар дарвозага орқа ўгириб туришибди ва ундан анча узоқда. Бу вазиятда ВАРнинг аралашуви нотўғри бўлди: яққол сариқ карточка эътибордан четда қолди ва ВАР бу ерда қизил карточка бўлиши мумкинлигини кўрсатишга уринди, аммо қизил карточка учун мезонлар етарли эмас эди. Сариқ карточка кўрсатиш учун чақириш эса ўринли аралашув ҳисобланмайди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 6-тур ўйинларида ҳакамлар учта хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, икки эпизодда экспертимиз аниқ жавоб бера олмади: "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинидаги Риаскос иштирокидаги эпизодда вазият "ҳакамнинг ихтиёрида" (у сариқ ҳам, қизил ҳам кўрсатиши мумкин эди), "Андижон" - "Динамо" ўйинида эса тўқнашувга доир алоқа (контакт) бор-йўқлигини аниқ тасдиқлайдиган такрорий вазият мавжуд эмасди. Шунингдек, мутахассис ВАР эпизодларга (жумладан, "Шўртан" - "Машъал" ўйинидаги четлатиш ҳолатида) нотўғри аралашганини бир неча бор таъкидлади.

Rating: -3   

Comments

+2   
24 apr 17:43:15
Akmal Qaxorov
Reply to comment by Ismoilov jaxongir
Андижон Динамо уйинидаги Дониёр Абдуманноповга нисбатан ишлатилган пеналти нимага куриб чикилмади
Shu vaziyatda nohaqlik boʻldi.VAR nimaga kerak shunaqa vaziyatlarni haqqoniy baholamasa
+1   
24 apr 16:23:19
Ismoilov jaxongir
Андижон Динамо уйинидаги Дониёр Абдуманноповга нисбатан ишлатилган пеналти нимага куриб чикилмади
   
25 apr 00:08:28
Абдулазиз Кодиров
Нима булар халиям ок кулакларга поченасса килами
АНДИЖОН ДИНАМО уйинида лично стадионда эдим хакам 3 марта вар билан вактни камида 15 минутга чозворди эплашолмасен йигиштириб куйишовир варинга х.....м
   
24 apr 23:24:01
Туйгун
Насаф бу кетишда чемпион булади яни хакамлар ердамида
   
24 apr 20:09:17
Азим Исмаилов
Reply to comment by Sayfuddinovich86
Qo'liga emas, tirsagiga tegdi deydimi!? ))) Rostdanam sobiq hakammi bu, yoki noto'g'ri tarjima qilinganmi? Tirsakka tegsa mumkinmi hozirda... Paxtakor-Neftchda unday qilsayam bo'larkan, bunaqa qilsa ham bo'laverarkan. . . ) ÷=)) Gazini bosinglar, ..... !!!!
Туп кулига тегди билан тупни кули билан уйнади деган гапни фаркини гапирган
   
24 apr 19:42:49
Sayfuddinovich86
Qo'liga emas, tirsagiga tegdi deydimi!? ))) Rostdanam sobiq hakammi bu, yoki noto'g'ri tarjima qilinganmi? Tirsakka tegsa mumkinmi hozirda... Paxtakor-Neftchda unday qilsayam bo'larkan, bunaqa qilsa ham bo'laverarkan. . . ) ÷=))
Gazini bosinglar, ..... !!!!
   
24 apr 16:27:10
Камолиддин Каримов
Reply to comment by Ismoilov jaxongir
Андижон Динамо уйинидаги Дониёр Абдуманноповга нисбатан ишлатилган пеналти нимага куриб чикилмади
Экспертлар заказной
-1   
24 apr 20:34:22
Адхамжон Низамов
Йигиштиринглар бунака экспертни.Узбек куриб кетганми.Куп учрашув ва эпизодлар тахлил килинмаган. Кинодагидек:кози домла,шу сизлар нима карор чикарсаларинг конунга тугри келаверади-а.Хе экспертингдан ургилдим.
-3   
24 apr 16:47:44
Bek
Бу падар ланати ок кулокла роса бировни ишига давлатпи ичидеги ишлага бурун тикишни яхши курадиде кеча биттаси кеволиб нега инглизча узбекча бору русчаси йук дейди санга нима фарки бор десаде
-5   
24 apr 15:53:21
fahritdin
Comment is hidden (Show comment)
Пошел ты! Урус ! Анализируй свой рпл (изгой)
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика