Latest news

07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45

Норчаев, Турғунбоев ҳамда Рашидовнинг Суперкубок учрашувидан кейинги фикрлари News

Норчаев, Турғунбоев ҳамда Рашидовнинг Суперкубок учрашувидан кейинги фикрлари

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" – "Насаф" (1:0) тўқнашувидан сўнг икки жамоа футболчилари фикрларини билдиришди.

"Мавсумдаги биринчи ўйинимиз бўлгани боис охирида чарчаб қолдик. Худо хоҳласа, чемпионат бошланса, бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Хатоларимизни кўриб олдик. 

"Навбаҳор"га қарши 1-тур ўйинида ижобий натижа кўрсатишга интиламиз", – "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев.

"Ўйин ажойиб ўтди. Финаллар доим қийин ўтган. Кубокда имкониятни бой берганимиз сабаб Суперкубокни ютишга мажбур эдик, якунда уни қўлга киритдик. Бунинг учун жамоага раҳмат айтаман, ҳамма биргаликда астойдил меҳнат қилди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мураббий ҳамма ўйинчиларни баҳсга яхши тайёрлади. Унинг Ўзбекистондаги илк ўйини эди. Шу сабаб у ютишимиз шарт эканлигини ва ўзбек футболига мослашиб кетиши учун ёрдам беришимизни сўради. Якунда, унинг юзини ерга қаратмадик. Қўлдан келганча ҳаракат қилдик ва уддаладик.

"Насаф" мудофаа чизиғида зич ўйнаши туфайли қанотлардан узатилган паслар эвазига гол уришимиз мумкинлигини айтганди ва буни амалда исботладик", – "Пахтакор" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев.

"20-дақиқада жароҳат олдим. Эртага тиббий текширувдан ўтаман. Манимча, жиддий эмас. 

Жуда қизғин ўйин бўлди. Икки жамоага ҳам осон бўлгани йўқ. Худога шукрки, биз ғалаба қозондик.

Майдон яхши ҳолатда экан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга ҳам раҳмат айтаман.

Мураббий Черанга яқинроқ позицияда ўйнашимни айтганди. Мавсум давомида олдинги чизиқда биргаликда ҳаракат қиламиз. 

Войнески жамоавий ўйинни хуш кўради. Шу боис кўпинча шерикларимга пас узатдим. Бундан ташқари, Черан билан тандем ҳосил қилишга уриндим", – "шерлар" вингери Сардор Рашидов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика