Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Норасмий воҳа дербисида кучлар тенг келди News

Норасмий воҳа дербисида кучлар тенг келди

Бугун “Насаф” жамоамиз юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Муборакнинг “Машъл” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Назорат учрашуви “Марказий” стадионда бўлиб ўтди.

Учрашувнинг бошида жамоамиз тезкор гол киритишга эришди. 3-дақиқада ташкил этилган ҳужумда Дилшод Раҳматуллаев чамаси 20 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади. Тўп Ботир Носиров қўриқлаётган дарвоза тўридан жой олди – 1:0.

Биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида жамоамиз ҳисобда ҳам майдонда ҳам устунлик қилишди. Аммо кейинги дақиқаларда меҳмонлар ўйини анча жонланди энди улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишга эришдилар. Ана шундай вазиятларнинг бири голга айланди. Ҳимоячиларимизнинг тартибсиз ҳаракатидан унумли фойдаланган Ҳумоюн Муртазоев яқин масофадан дарвозамизга гол киритди – 1:1.

Бу ҳисобдан кейин яна “Насаф” ташаббусни ўз қўлига олди. Футболчиларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Бу орқали улар ҳисобни ошириш имконига ҳам эга бўлишди. 28-дақиқада Бобир Абдухолиқовни жамоадошлари дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Афсуски, бунда Абдухолиқов яқин масофадан гол ура олмади. Унинг дарвозага тепган тўпи ноаниқ йўналиш олди. Яна бир вазиятда Жасур Ҳасанов жарима майдончасининг ўнг томонидан дарвозага ҳаводан зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Бугунги учрашув назорат учрашуви мақомида бўлсада, муросасиз курашларга бой тарзда давом этди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар ўз жамоалари таркибида бир неча ўзгаришларга қўл уришди. Албатта бу ўйинга ҳам сезиларли таъсир кўрсатди.

Таъкидлаш жоизки, иккинчи бўлимда “аждарлар” ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Натижада меҳмонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар яратишди.

Аммо меҳмонлар 65-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. “Машъал” жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини Сардор Абдураимов киритди – 1:2.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Шахбоз Эркинов ҳисобни тенглаштирди. Бунда Дилшод Саитов ўнг қанотдан жарима майдончага тезлик билан кириб келди ва тўпни Эркиновга ошириб берди. Ш.Эркинов енгил зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:2. Бу ҳисобдан кейин ҳам футболчиларимизда гол уриш кўплаб имкониятлар бўлди.

Шундай қилиб, назорат учрашуви бўлсада, муросасиз курашларга бой тарзда ўтган норасмий воҳа дербисида кучлар тенг келди.

 

Назорат учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 2:2  (1:1)

30.08.2017. “Марказий” стадиони. 18:30да

Ҳакамлар:
Комилжон Расулов, Артём Калинин, Фарҳод Усмонов (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Асрор Хўжаев (Қарши).

Гол: Дилшод Раҳматуллаев, 3’-1:0, Шахбоз Эркинов, 77’-2:2 – Ҳумоюн Муртазоев, 17’-1:1, Сардор Абдураимов, 65’-1:2

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (1.Умиджон Эргашев 74), 4.Мақсуд Каримов (с) (5.Ғолиб Ғайбуллаев 64), 7.Одил Ҳамробеков (2.Акмал Мозговой 90), 10.Дилшод Раҳматуллаев (8.Сирожиддин Қўзиев 80), 14.Шароф Муҳитдинов (92.Умарбек Эшмуродов 46), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (34.Шерзод Насруллаев 57), 38.Дониёр Нарзуллаев (27.Дилшод Саитов 64), 45.Бобир Абдухолиқов (15.Шахбоз Эркинов 46), 77.Жасур Ҳасанов (20.Ислом Кенжабоев 46).

Захира: 6.Жўрабек Маннонов.

“Машъал”: 30.Ботир Носиров, 2.Искандар Шойқулов, 31.Игорь Тыманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 18.Аббос Шодмонов (с), 6.Сардор Абдураимов, 13.Шаҳзод Шайманов, 27.Никита Павленко, 77.Абдуллоҳ Олимов, 10.Ҳумоюн Муртазоев, 23.Кенжа Тўраев.

Захирадан майдонга тушганлар: 53.Раҳимжон Давронов, 8.Мирзакамол Камолов, 55.Аваз Агалиев, 19.Зоҳир Қўзибоев, 11. Томоки Мураматсу.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика