Latest news

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  2 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Нўъмон Ҳасанов: “Суперлигада осон ўйин қолмади” News

Нўъмон Ҳасанов: “Суперлигада осон ўйин қолмади”

Суперлига 18-туридан ўрин олган “Насаф” - “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нўмон Ҳасанов ҳам иштирок этди.

“Насаф” ҳақли равишда ғалаба қозонди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Жамоада ёш футболчилар кўп бўлишига қарамай, майдон эгалари яхши ўйнашди.

Бизнинг эса ўйинимиз қовушмади. Балки, тиғиз тақвим туфайли шундай бўлдими? Ҳавонинг иссиқлиги таъсир қилдими? Мен иккита ҳужумчи билан ўйнашни яхши кўраман. Гол ўтказиб юборгач, майдонга иккинчи ҳужумчи - Асадовни туширдим. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилдик. Лекин мағлубиятдан қутула олмадик.  Бундан олдинги учта баҳсни футболчиларим яхши ўтказишди. “Локо”га ютқазиб қўйган бўлсак ҳам, шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилгандим.

Ҳозир Суперлигада осон ўйиннинг ўзи қолмади. Ҳар бир учрашув шиддатли кечмоқда. Жамоалар ҳар бир очко учун қизғин кураш бўлмоқда.  Ҳаммамизнинг ниятимиз яхши ўйин кўрсатиш, мухлисларни хурсанд этиш.

Ўзбек футболчи учун легионерлар керак деб ҳисоблайман. Масалан, Қўқонга келган хорижий футболчилар кўп нарсаларда бизга намуна бўлишди. Шундай экан уларнинг фойдаси кўп тегади деб, ўйлайман.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика