Latest news

23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  3 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  11 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.




"Биринчи таймда икки жамоа бир-бирига муносиб ўйнади, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи таймда негадир 14 кишига қарши ўйнадик десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар бўлганини барча кўриб турибди-ку. Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги ўйинга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи таймдаги мана шу қарорлар учунми? Яққол қизил карточка берилмади. Иккинчи тайм бошидан ҳакамлар ғалати ишлашди, ёш ҳакам бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда "Металлург" футболчисининг қўлига тўп тегди, агар ўша пенальти бўлганида ютиб кетардик. Бу нарсани ҳатто ТВда ҳам муҳокама қилишмади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Сўнгги 4та турни қандай тарзда ўтказган маъқул?
- Агар биринчи даврада нейтрал майдонда ўйнаган бўлсак, демак иккинчи даврани ҳам нейтрал майдонда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамга нима дедингиз?
- Ўша вазиятда ҳакамдан нега қизил карточка берилмади деб сўрадим. Сабаби футболчи келиб боши билан зарба берди. Қанот ҳаками ҳам ўша вазиятни кўриб турганди. Хайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугун қайдномада ҳам йўқ эди...
- Улар "Металлург" билан ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Сабаби олдинда "Бунёдкор" билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика