Latest news

00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  0 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  12 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0

Нўъмон Ҳасанов: "Игорь Голбанга ваъда берган эдим. Чунки..." News

Нўъмон Ҳасанов: "Игорь Голбанга ваъда берган эдим. Чунки..."

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши майдонда чиройли тарзда ўтди деб ўйлайман. Бугун беш нафар футболчимиз биз билан бирга эмас эди. Шунга қарамай йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажариб чиройли ўйин намойиш қилишди. Кўрган бўлсангиз биринчи бўлимда бизда вазиятлар кўп бўлди. Негадир гол уролмадик, тўп дарвозага кирмади. Лекин, худога шукур якунда ғалаба қозондик. Ушбу ғалаба мухлисларимиз, ишқибозларимиз учун. Вилоят ҳокимимиз Шавкат Шакиржонович Абдурразоқовга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтиб қоламан",- дейди Нўъмон Ҳасанов. 

- Жамоа футболчиси Игорь Голбанни Россияга жўнаб кетгани ҳақида эшитдик. У терма жамоанинг йиғинига қадар етиб келадими?

- Игорь Голбанга  "Бунёдкор" билан ўйинда ғалаба қозонсак уйига руҳсат беришимни ваъда қилгандим. Чунки, 8 ойдан бери уйига боргани йўқ. Шу боис ваъдамни устидан чиқдим. Миллий терма жамоа йиғинига етиб келади. 

- Азиз Турғунбоевнинг ўйини ҳақида фикрларингиз...

- У индивидуал жиҳатдан кучли футболчи. Унинг кўрсатган ўйини сизларга ҳам манзур келган бўлса керак. Бежиз Азиз Турғунбоевни бу сафар ҳам миллий терма жамоага чақиришмади. Унда кўп нарса бор. Бундан ҳам яхши ўйнаш учун кўпроқ ишлаши керак. 

- Бугун жамоа меҳмонда ўйнаганига қарамасдан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилди...

- Футболчиларни руҳиятини кўтарган ҳолда қўрқмасдан икки ҳужумчини майдонга туширдик. Қайсидир маънода бу уларга дадиллик берди. Биласизлар Қўқонда фаолият олиб борганимда ҳам иккита ҳужумчи услубидан фойдаланганман.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика