Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Нодирбек Тўйчиев: “Футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан табриклайман” News

Нодирбек Тўйчиев: “Футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан табриклайман”

Бугун барчамиз орзиқиб кутган олий лига баҳсларига старт берилади. Жамоалар янги мавсумга ўз имкониятидан келиб чиқиб, турлича тайёргарлик кўрди.
Албатта жорий чемпионатни қизиқ ўтишига умид қиламиз. “Андижон” мухлислар клуби раиси Нодирбек Тўйичев янги олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор юртимиздаги барча футбол шинавандаларини янги футбол мавсуми билан самимий муборакбод этаман. Ишонамизки бу йил чемпионат жуда қизиқарли бўлади. Нега десангиз 4 та жамоамиз ОЧЛда жуда яҳши ўйнамоқда. Агар ОЧЛгадаги клубларимиз сингари яна шундай тўртта жамоа улар билан курашга киришса жуда хам қизиқарли бўларди.

- МОҚ ва ЎФФ президенти Мираброр Усмонов келишилган ўйинлар билан жуда қаттиқ шуғулланяпти. Умид қиламизки бу йил келишилган учрашувлар бўлмайди ва ишқибозлар тоза футболга гувоҳ бўлади.

Севимли жамоам “Андижон”ни бу йилги селекциясидан кўнглим тўқ дея оламан. Балки бошқаларга ёқмаслиги мумкиндир. Яхши футболчилар олмади деб. Лекин ҳозирги йигитларни қишки тайёргарликларида иккита ўйинини кўрдим. Иштиёқ бор футболчиларни олди Эдгар Гесс. Ҳозирги шароитимизга қараганда жамоамиз кучли. Чунки хозир “Андижон” жамоамиз жуда қийин ахволда. Худо хоҳласа яхши ҳам бўлиб кетар. Клубимиздан хомийимиз хафа шекилли. Негаки жамоа ютқазавергач хомийимиз хам пул бермсдан қўйди. Бу йил жамоанинг ғалабалари сони кўп бўлса, ҳомий ҳам маблағ ажратиб беради ва ҳаммаси жойига тушади деган умиддамиз.

- Биз мухлислар Эдгар Гесс шогирдларига ишонамиз. Болларни ўйнатиб юборишда мураббий ҳам катта роль ўйнайди. Биз Гессга ишонамиз.

- “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” ва “Насаф” клубларига бу йилги чемпионатда “Олмалиқ”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Навбахор” ва албатта “Андижон” жамоалари жиддий қаршили қиладиган жамоалар деб биламан. Масалан водий жамоаларини уйида юқорида номи келтириб ўтилган тўртта клуб жуда қийналади. Чунки ўзиз ҳам биласиз водийни 12-ўйинчилари жуда кучли. Шунга водий жамоалари жиддий қаршилик қила олишади деб қўрқмасдан айта оламан, - дейди Нодирбек Тўйчиев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика