Latest news

08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  1 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  32 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7

Нодир Элибоев: "Йигитлар оддийлик, аҳиллик ва самимийлик билан бунга эришишди" News

Нодир Элибоев: "Йигитлар оддийлик, аҳиллик ва самимийлик билан бунга эришишди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаб юртимизга қайтиб келди.

Терма жамоамизда бош мураббий Баҳодир Аҳмедовга мусобақада кўмаклашган Нодир Элибоев сайтимиз мухбирига Жаҳон чемпионати хулосалари ва фикрларини билдирди. 

"Жаҳон чемпионати мутлақо бошқа муҳитдаги мусобақа ҳисобланади. Бу сафарги иштирокимиз олдинги турнирдагидан яхшироқ бўлди, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинда тенгма-тенг, керак бўлса устун ҳам ҳаракат қилдик. Илк турда ҳаяжон сабаб бироз ўйинимиз чиқмади. Кейинчалик йигитлар ўзларини тиклаб олишди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида футболчи сифатида қатнашгандим. Энди эса мураббий. Фикримча четда тургандан кўра ўйинчи бўлиб тўп тепиш осонроқ экан. Йигитлар Литвада характер кўрсата олишганини сабаб уларнинг аҳил эканлигида. Аҳиллик, самимийлик ва оддийлик билан бунга эришишди",- дейди Нодир Элибоев. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика