Latest news

14:58"Реал" Алабанинг юқори маош сабаб унинг кетишидан манфаатдор  4 14:23"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  9 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  7 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  12 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  11 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими? News

Нима учун "Локомотив" 50 кундан сўнг майдонга тушди? Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Кеча "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лигадаги танаффус ва ПФЛ тузган тақвим ҳақида фикр билдириб ўтди. Мураббийнинг гапларида жон бор.

2 ой катта муддат

"Бундай мавзуни матбуот анжуманида гапиришим нотўғридир, лекин ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган. ОКМК бита ўйин ўтказишга улгурди, биз эса икки ой деганда энди майдонга қайтдик. Катта танаффусдан сўнг яна оптимал ҳолатга қайтиш бироз қийин бўлди

Биласизки, футбол тилида ўйин тонуси деган нарса бор. 20 та ўртоқлик учрашуви ўтказинг, барибир расмий ўйиннинг ўрнини босмайди. Футболчида муносабат бошқача бўлади, натижа бош планга чиқади. 2 ой эса бу жуда катта муддат. Дейлик, Юрген Клопп Европада, хусусан, АПЛда ўйинлар кўплигидан, тақвим зичлигидан кўп бор эътироз билдиради. Лекин уларда барчаси аниқ режа асосида ишлайдики, мураббийлар режани шунга қараб тузади, жамоасининг жисмоний ҳолатини ўша даврга қараб тўғрилаб боради. Биз эртага нима бўлишини билмаймиз ва бошимиз қотган ҳолда ўтирамиз. 2 ой вақт давомида футболчининг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туриш қийин, машғулотлар орқали ишланган тақдирда ҳам", – деди мураббий.



Терма жамоа манфаатими?

"Локомотив"дан, умуман, Про лигадан терма жамоаларга катта миқдорда футболчи чақирилмайди ҳисоб. Демак, бу ерда ЎФАни бир четга суриб турамиз ва ҳамма гап ПФЛда қолмоқда. Умуман, биз терма жамоа манфаати деб, доим чемпионатга қарши чиқамиз ва бундан ҳали фойда кўрмаганмиз. Айрим эркатой мураббийларимиз керак бўлса, 1 ҳафта, 10 кун олдин футболчиларни йиғиб олишга одатланишган. Аслида жаҳон футболида мураббий ФИФА кунида ўзига ажратилган кундан фойдаланади ва белгиланган санага футболчини таклиф қилади. Нима улар терма жамоа манфаатини ўйламайдими ёки натижа керак эмасми? Мавзудан четга чиқмаймиз ва Про лигага қайтамиз. Бу ерда ПФЛ обдон ўйлаб режа қилиши керак. 

Тақвим 

"Локомотив" сўнгги маротаба 10 июнь куни расмий учрашувда майдонга тушган ва шундан кейин ёзги танаффусга ҳаммадан эрта чиқиб кетган. Худди шундай "Динамо" ҳам. Орада битта бўлса ҳам кубок учрашуви борки, мураббийлар лоақал шундан хурсанд бўлиб туришибди. Энди "темирйўлчилар" навбатдаги расмий учрашувини 19 август куни "Андижон-SGS"га қарши ўтказади. Кубок учрашувлари сабаб ўйинлар кўчирилган. 8 август куни ўтказиш керак дейилса, шу куни Шоҳруҳ Ишанов шогирдлари "Арал" билан ўйнайди. 


Клублар манфаатини ўйлаётган ПФЛ тақвимни клублар учун тузяптими?

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика