Latest news

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади" News

Николас Тальяфико: "Жуда хафаман — "Барса"га ўтишни орзу қилгандим, "Аякс" эса менга ёрдам бермади"

"Аякс" қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико "Барселона"га трансфери амалга ошмай қолгани ҳақида гапириб ўтди.

– Клубингизнинг тутган йўлига муносабатингиз қандай? Қаерда ўйнашни истардингиз?
– Қайсидир маънода, ажабландим. Мен тўрт йилдан буён клубдаман. Бошим ёрилганда, кўзойнакда ва ўйинга 70% тайёр бўлганимда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилдим... Тўпиғим ишиб кетганини айтдим. Улар мендан ўйнай оламанми ёки йўқ, сўрашганида 100% тайёр бўлмасам ҳам, ҳа деб жавоб бердим.

Бир нарса аниқки, мен керак бўлсам, ҳеч қачон рад қилмаганман. Ҳар сафар қўлимдан келганча ҳаракат қилганман, боримни берганман. Вазият мураккаблигини, ҳозир январь ойилигини ҳам яхши биламан. Бироқ бу барчамиз учун зарар келтирадиган ҳолат: мен истаган нарсамга ета олмадим, клубга, чунки улар кетишни истаганимда мени ушлаб қолишди.

Улар мени тўғри тушунишди, бироқ клубнинг ўз сабаблари бор эди. Аммо менга алам қиляпти. Имкониятларни қўлдан чиқармаслик керак деб ҳисоблайман – "Барса" каби клубга ўтиш имконияти, бу мен учун орзу эди, лекин клубдагилар зарур вақтда қўллаб-қувватлашмади.

Менталитетимда профессионаллик мавжуд – доимо яхши шуғулланиш, ўзимни ҳар томонлама яхши тутиш. Баъзан бундай ҳолат сизга қарши хизмат қилади. Шундай паллаларда ўйлаб қоларкансан, балки барчасига бироз бошқачароқ муносабатда бўлиш керакмиди, биринчи навбатда ўз манфаатинг ҳақида қайғуриш тўғрироқмиди", – деди Тальяфико.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика