Latest news

08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  1 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  0 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  7 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  1 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  7 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  6 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз News

Николаев ҳакам бўлган, Махсталиев қаҳрамонга айланган Ўзбекистон ва АҚШ тарихдаги ягона тўқнашувни ёдга оламиз

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда 10 сентябрга ўтар кечаси АҚШ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бошқа соҳаларга нисбатан бу мамлакат билан футбол борасида борди-келдиларимиз кўп ҳам рўй беравермайди. Ҳаттоки, кичик ёшдаги терма жамоаларимизда ҳам бу кам учраган. Шу кунгача фақат бир маротаба яшил майдонда кўришиш насиб қилган, холос. 

Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз ёш тоифасида илк бор 2011 йил Мексикадаги U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Янги Зеландия, АҚШ ва Чехия билан бир гуруҳдан ўрин олган вакилларимиз иккинчи турда океан орти жамоаси билан рўбарў келган. Гарчи ҳамюртларимиз илк турда Янги Зеландияга мағлуб бўлган бўлсада, кейинги икки ўйинда АҚШ ва Чехиядан устун келиб биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олган. плей-оффда Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида таслим қилган, АҚШ эса Германияга худди шу ҳисобда мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди. Чорак финалда Уругвай бизни ортимизга равона қилгани ёдингизда бўлса керак. 

Ўша оқшом қаҳрамонлари Бобир Давлатов ва Аббосбек Махсталиев катта футболда эмас. Таркибдан эса Сардор Раҳмонов, Сардор Собирхўжаев, Жасур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Мухсинжон Убайдуллаев Суперлига жамоаларида тўп тепяпти.


АҚШ - Ўзбекистон 1:2

23.06.2011. U-17 Жаҳон чемпионати 2-тур. Торреон. "Корона" стадиони. 4133 томошабин. 

Ҳакам: Алексей Николаев (Россия)

Голлар: Алфред Корома 47 - Бобир Давлатов 13, Аббосбек Махситалиев

АҚШ: Кендалл Макинтош, Керолл Закари, Амон Жозеф (Натан Смит, 46), Дан Метью, Фер Моби, Родиргес Эстебан (Алфред Корома, 46), Марио Родригес, Гуидо Алехандро (Нико Мело, 82), Пелоси Марк, Акоста Келлин, Арриола Пол

Ўзбекистон: Ғанишер Холмуродов, Сардор Раҳмонов, Равшанжон Хайдаров (Мирзамурод Жўрабоев, 90), Асилжон Мансуров, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муротов, Сардор Собирхўжаев, Холмурод Холмуродов (Давлатбек Ёрбеков, 60), Тимур Ҳакимов (Мухсинжон Убайдуллаев, 82), Бобир Давлатов, Жавлон Мирабдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика