Latest news

12:40Бугун бир қатор легионерларимиз жамоалари ўйнайди  0 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  10 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  17 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди" News

Никола Лазаревич: "Ўйинда эртароқ ҳисобни очишимиз мумкин эди"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Металлург" беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.

"Аввало "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Шундай ўйин кутган эдик. Улар бугунгидек схемада тушишини, қандай ҳимояланишини билгандик, дея оламан. "Металлург" орқа чизиқда вазиятларини кутиб, қарши ҳужумда вазиятларни фойдланади. Ўша вазиятда диққатни йўқотдик. Иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришлар қилинди. Комолафе орқали ҳужумни кучайтиришни, вазиятларни голга айлантириш режалаштирилганди. Йигитлар юз фоиз кучларини бериб ҳаракат қилишди. Футболчиларимдаги иккинчи бўлим охиридаги ҳолатларини тўғри тушунаман. Албатта ўйиндаги бундай реакцияларни жамоани ичида ҳал қиламиз. Гаплашиб оламиз",- дейди Лазаревич. 

- Жамоа ўйинда устунлик қилмоқда. Лекин ҳужумларни якунлаш учун нима етишмаяпти?

- Ўйинни видео тасвирини яна кўриб чиқамиз. Охирги қадам етишмаяпти. Нима бўлди, нималар қилиш керак таҳлил қиламиз. Балки эртароқ ҳисобни очишимиз, 1-2та гол уришимиз мумкин эди. Ишимизни енгиллаштирган бўлардик.  

- "Қизилқум" "Металлург"га руҳий ва жисмоний томондан ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Металлург" жисмоний томондан яхши тайёргарлик кўргани кўриниб турди. Ўйинни рақибнинг майдонида ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Рақиб ҳужумларимизга блок қўя олди. Жисмоний томондан ютқаздик, дея олмайман. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика