Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  8 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик” News

Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида “Замин” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин "Қизилқум" устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-“Замин” жамоасига шиддатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман ва футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Биз рақибнинг кубок баҳсларидаги “Қўқон-1912”га қарши илк учрашувини кўриб, таҳлил қилгандик. Улар асосан тезкор қарши ҳужумларга таяниб тўп тепишади. Жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Биринчи бўлимда гол уришга қийналдик. Иккинчи қирқ беш дақиқаликда эса янги кучларни майдонга ташлаганимиздан кейин ўйин сураъатини оширдик ва кетма кет голлар урдик. Тўғри, сунъий майдонда ва иссиқ ҳавода тўп тепиш ўйин “темп”ига бироз таъсир кўрсатди. Аммо рақибиз ҳам шундай шароитда майдонга чиққанини унутмаслик керак. Ўйин охирида яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва йирик ғалабага эришдик. 

-Бугун Усмонов ва Раҳматов сингари ёш футболчилар асосий таркибда ўйинни бошлашди. Уларнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

-Улар мавсум бошидан буён биз билан бирга. Шу боис бугунгидек баҳсларда уларга ҳам имконият берамиз. Ўйиндан кейинги барча футболчилар сингари уларнинг ҳам ҳаракатларини таҳлил қиламиз. Кейинги ўйинларда нафақат уларга, балки кам ўйин захирасига эга бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этиб борамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика