Latest news

11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  0 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  2 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  6 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0

Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди" News

Никола Лазаревич: "Ўйин биз кутгандек бўлди"

Coca-Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қизилқум" (1:2) учрашуви сўнг меҳмонлар устози фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутгандек бўлди дея оламан. Бизга бугун жуда қийин бўлишини билар эдик. "Бунёдкор" яхши жамоа. Жамоанинг ёшлардан таркиб топгани унчалик ҳам аҳамиятга эга эмас. Йил бошидаёқ "Бунёдкор" сифатли футболчилардан ташкил топганини айтгандим. Шу сабаб ҳам биз бугунги ўйинга жуда жиддий тайёргарлик олиб боргандик. Бугун ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнадик. "Қизилқум" бугун ўйиннинг охирига қадар тартиб ва характер кўрсатди.

- Ўйин сўнгида Нестеров ва Станиславлевич ўртасидаги тортишув юзага келди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Тўғриси бу вазиятни кўрмадим. Аммо ўйиндан сўнг улар билан гаплашиб оламан. Бу нарсани албатта ҳал қиламиз.

- Шуҳрат Муҳаммадиев мунтазам равишда марказий ҳимояда ўйнамоқда. Футболчининг ўзи бундан мамнунми?

- Шуҳрат Муҳаммадиевга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. У жамоа учун борини бериши керак. Муҳаммадиевнинг ўзи олдиндан марказда ўйнашини билмаганди. Бобур жароҳат олганди. Шу сабаб ҳам марказга Шуҳратни қўйдик. Муҳаммадиев "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам марказда ўйнаганди. Таъкидлаганимдек, Бобурнинг жароҳатидан сўнг биз Шуҳрат Муҳаммадиевни марказга қўйишни бошладик. Бу унинг позицияси эмас. Аммо заруриятдан у марказда ўйнади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика