Latest news

16:18Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 16:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0 (матнли трансляция)  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  60 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман" News

Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" (3:2) беллашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, бу ғалабани Навоий халқига бағишлишимизни айтиб ўтмоқчиман. Мухлислар 2 йил кутишди ва ниҳоят, Навоийда тўп тепдик. Ўйлайманки, уларни хурсанд қила олдик. Бошқа томондан, раҳбарият ва мутасаддиларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Жамоамизнинг ҳар бир вакилини ҳам ғалаба билан муборакбод этаман. "Насаф"дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:4) кейин футболчилар билан гаплашиб олгандик ва навбатдаги баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Бугун ҳаммаси ўхшади. Энг муҳими, 3 очкога эга чиқиш эди. Жамоамиз бундан кейин ҳам фақат ижобий натижани кўзлаб майдонга тушади. Биз "Навбаҳор" кучли жамоа эканлигини билардик. Улар тўпни яхши назорат қилиши ва ҳужумни қандай тартибда бошлашидан хабардор эдик. Ўйин 50 га 50 бўлиб ўтди. Бизга омад кулиб боқди.

- Роман Папарига дастлабки 3 та ўйинда яхши ҳаракат қилаётганди, ҳозир эса унинг ҳолати яхши эмасдек туюлмоқда. Бугун аниқ зарба ҳам беролмади. Унга нима бўлди?

- Мавсум давомида шундай онлар бўладики, футболчи яхши бошлайди, аммо кейин формаси бироз тушади. Папарига яхши ҳолатда келганди. У "Нафтан" (Беларусь)да ёрқин ўйин кўрсатган ва қайсидир маънода ўзини ўзи бошқа жамоаларга тавсия қила олган. Эҳтимол, ҳозир унда бироз пасайиш кузатилаётгандир, лекин у машғулотларда тиним билмайди. 

- Шаҳзод Раҳматуллаев қайдномада ҳам йўқ эди. У қачон қайтади?

- У ўтган ўйинда жароҳат олди. Шифокорлар тавсиясига кўра унга дам берилди. Шундан сўнг секин-аста тикланиш машғулотларини олиб боради ва кейинги ўйинларга қайтади. 


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика