Latest news

23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  9 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0

Никита Рибкин: «Ҳозир юрагимга «Қўқон-1912» яқинроқ» News

Никита Рибкин: «Ҳозир юрагимга «Қўқон-1912» яқинроқ»

Кеча ўтказилган "Локомотив" - "Машъал" (1:1) ўйини билан олий лигада 16-тур учрашувларига якун ясалди.

Биз иккинчи давранинг илк тур ўйинлари бошланиши олдидан мавсум кашфиётларидан бири "Қўқон-1912" жамоаси дарвозабони Никита Рибкиндан интервью олдик. 

- Никита, биринчи давра ўйинлари кутилмаган натижаларга бой бўлишини кутганмидингиз?

- Ҳа, чемпионатда «сюрпризлар»нинг кети узилмаяпти. Демак, иккинчи давра ўйинларида ҳам шундай ноодатий ҳолатларга тайёр туришимиз керак. Очиғи, мавсум бошида бунақасини ўйлаб ҳам кўрган эмасдим. «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоаларига қаранг - улар биринчи давранинг ўзида авваллари бутун мавсум давомида бой берадиганларидан ҳам кўпроқ очко йўқотишди. Фақат грандлар эмас, совринли ўринларга даъвогар жамоаларда ҳам шу ҳолат. Лекин чемпионатимиз айнан шуниси билан кучли қизиқиш уйғотмоқда.

- Хўш, шахсан ўзингиз «Қўқон-1912»ни бош кашфиёт сифатида кўрсата оласизми?

- Хулоса чиқаришга ҳали эрта. Турнир жадвалига эътибор қаратсангиз, жамоалар жойлашуви жуда зич. Яъни иштирокчиларни бир ёки икки очко ажратиб турибди. Демакки, битта тур натижалари турнир жадвалини кескин ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Бордию, бирор клуб кетма-кет 2та ўйинда очко ололмасами, жадвалдаги мавқесини бой беради-қўяди.


- «Қўқон-1912»нинг муваффақиятли иштирокини аввало, қайси асос билан изоҳлайсиз?

- Такрор айтаман, айни ҳолатда қандайдир муваффақият ҳақида гапиришга эрта. Ҳозирги натижаларимизга келсак, шунчаки, мураббийлар кўрсатмаларини сифатли бажаряпмиз.

- Бош мураббийнинг асосий талаби нима - ҳужумкор футболми?

- Худди шундай. Лекин ҳар доим ҳам ҳужумкорликка таяниш тўғри келмайди. Нўъмон Ҳасанов футболчилик даврида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган ва биздан ҳам шундай ўйнашни сўрамоқда. Лекин тактика рақибга қараб танланади, албатта. Мураббий кўрсатмаларини бехато бажараётганимиз исботи шуки, биринчи даврада фақат «Олмалиқ» дарвозасини ишғол қилолмадик. Қолган барча ўйинларда камида 1та гол урдик.

- Мавсум бошланиши олдидан жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгармадими? Ҳарқалай, ҳозирги ҳолатда совриндорлар сафида қолиш учун яхшигина имкониятга эгасизлар...


- Ҳа, шундай. Хуллас, энг олий мақсадлар сари интилишимиз аниқ.

- Бу мақсад ОЧЛ йўлланмасини ютишми ёки...?

- Ҳар бир жамоа халқаро аренага чиқишни хоҳлайди, шу жумладан, биз ҳам.

- Фаолиятингизнинг каттагина қисми «Пахтакор»да ўтди ва бу клуб юрагингизга анча яқин бўлса керак. Қачонлардир «уй»га қайтиш режангиз борми?

- Охирги ойларда «Пахтакор» катта ислоҳотларни амалга оширди. Аниқроғи, клубда  деярли ҳамма нарса ўзгарди. «Қўқон-1912» эса фаолиятимдаги учинчи клуб ҳисобланади ва қарийб бир йилдан буён унинг шарафини ҳимоя қиляпман. Очиғи, айни пайт менга «Пахтакор»дан кўра, «Қўқон-1912» яқинроқ.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: "Интерфутбол" газетаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика