Latest news

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Нидерландия чемпионатида тўплар нисбати 59:4 бўлган "Аякс" иккинчи поғонада бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин?! News

Нидерландия чемпионатида тўплар нисбати 59:4 бўлган "Аякс" иккинчи поғонада бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин?!

Tags :  АяксПСВ
Нидерландия чемпионатидаги ғайриоддий ҳолат тўғрисида фикр юритамиз.

"Аякс" ушбу мавсумда Европанинг энг ёрқин ўйин намойиш этаётган клубларидан бири ҳисобланади. Амстердамликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқчидаги 6 учрашувдан 6 тасида ғалаба қозонишган, ҳужумчи Себастьян Аллер 10 та гол билан турнир тўпурари бўлиб турибди. Нидерландия чемпионатида "Аякс" 19 ўйинда 59 та гол урди (ҳар бир ўйинда 3 тадан кўп дегани) ва атиги ТЎРТТА гол ўтказиб юборди!

"Камбюр"ни 9:0 ҳисобида таслим қилди.

19 та ўйиндан 7 таси 5:0 ҳисобида якунланди (АААААААА!)

14 ғалаба — барчаси қуруқ ҳисобда.

Шундай натижа бўла туриб, клуб "ПСВ"дан бир очко кам жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин дея ҳайратдан йқа ушлаётгандирсиз.

Балки "Аякс" "ПСВ" билан ўйинда мағлуб бўлгандир? Йўқ, ўзаро баҳсда Эрик тен Хаг шогирдлари азалий рақибини 5:0 ҳисобида тор-мор келтиришди.

Аслида, ҳамма нарса оддий: унчалик хушчақчақ бўлмаган ПСВ (тўплар фарқи 47:24) амстердамликлардан ғалабалари биттага кўпроқ ҳамда "Аякс"дан камроқ дуранг қайд этган. "Аякс"да иккита мағлубият ҳам бор (Утрехт ва АЗдан қабул қилинган).

Мана футбол қай даражада қизиқарли!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика