Latest news

18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  48 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди News

Неймар "Ал Ҳилол" бош мураббийининг Бразилия миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига қарши чиқди

Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Доривал Жуниор истеъфога чиққанидан сўнг миллий жамоага янги бош мураббий қидиришни давом эттирмоқда.

Номзодлар орасида Карло Анчелотти, Филипе Луис, Абель Феррейра ва Жорже Жезуш бор. Бироқ Неймар аллақачон федерация раҳбариятига португалиялик мутахассиснинг номзодига қарши эканлигини билдирган.

Ҳужумчи "Ал Ҳилол"даги биргаликдаги фаолияти давомида Жезуш билан зиддиятга учраганини маълум қилди. Неймарнинг айтишича, португалиялик мураббий клубдаги келажаги ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, унга "хоинлик" қилган.

Улар ўртасидаги келишмовчиликлар 2024 йил охирида Неймар Жезуш билан жамоадаги ўз роли ҳақида суҳбатлашганида бошланган. Мураббий уни шартнома охиригача (2025 йил июнгача) таркибда қолишига ишонтирган. Бироқ, кўп ўтмай, Жезуш интервьюда Неймарга умид боғламаслиги, чунки у энди юқори даражада ўйнай олмаслигини айтган. Бу воқеа уларнинг муносабатларига бутунлай путур етказган ва Неймар "селесао" жамоасини Жорже Жезуш бошқаришини истамайди.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика