Latest news

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  1 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  30 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  18 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  13 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди? News

"Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин Бахтиёр Ашурматов нималар деди?

Тошкентда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" бугун "Нефтчи"га қарши назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу баҳсдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи championat.asia сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Нефтчи"ни мағлуб этди


"Бугун барча ўйлаган нарсаларимиз ўхшамаган бўлиши мумкин, сабаби бу йилдаги биринчи ўйинимиз. Кўрикдаги янги футболчиларни текшириб олишга эришдик. Майдон ҳолати ҳам оғир, шу боис юқори савиядаги футбол кўрдик деб ўйламайман. Аммо йиғиндаги дастлабки ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки янги футболчилар ўйин услубимизга мослашиб кетишади ва ўтган йилгидек жанговор жамоа туза оламиз деб.

"Нефтчи" ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда, таркибида Суперлигада ўйнаган Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Абдул Азиз Юсупов каби футболчилар бор. Шу боис фарғоналиклар 2021 йил Про лигадан Суперлигага чиқишга асосий даъвогарлардан бири бўлади.

Бугун таркибимизда бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Улардан Мўмин Мелиев, Фарҳод Бекмуротов ва Элдор Адҳамов янги мавсумда "Қўқон-1912"да тўп тепиши аниқ. Кўрикдаги қолган ўйинчиларнинг имкониятларини кейинги ўйинларда ҳам кўрамиз ва бир тўхтамга келамиз", - дейди Бахтиёр Ашурматов.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика