Latest news

09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  5 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  9 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  8 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  59

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади News

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика