Latest news

00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  5 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  9 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади News

"Нефтчи" халқаро ўртоқлик учрашувида Қирғизистон клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қирғиз Республикасининг "Каганат" клублари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлаб Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳисобни очиб фарғоналикларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи биринчи бўлимнинг ўзидаёқ захирадан ўйинга қўшилган Нурлан Риспаев бўлди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам фарғоналикларнинг устунлиги остида бошланди. Бўлим ўрталарига келиб кетма-кет ҳужумлар самара бермагач, "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко майдонга Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров ва Умар Адҳамзодаларни майдонга туширди. Шундан сўнг мезбонлар томонидан ташкил этилган янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ, учрашув сўнгига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон клуби учрашув давомида тартибли ҳимояланди. Шунингдек, жамоа қарши ҳужумларда ҳам бир неча бор хавфли вазиятларни ярата олди.


Халқаро ўртоқлик учрашуви.

Қувасой. "Цементчи" ўйингоҳи.

"Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) - "Каганат" (Ўш, Қирғиз Республикаси) 1:1

Голлар: Шаҳзодбек Убайдуллаев (1:0), Нурлан Риспаев (1:1)

"Нефтчи": Евгений Конюхов, Дарко Станоевич, Муҳсинбек Убайдуллаев, Нодирхон Неъматхонов, Аббосбек Ғуломов, Дониёр Валиев, Сирожиддин Қўзиев, Абдуллоҳ Олимов, Дониёр Мадаминов, Суннатилло Абдуллажонов, Шахзодбек Убайдуллаев. 

Захира: Машҳурбек Мухаммаджонов, Андрей Мишенко, Олексей Ларин, Мирзоҳид Ғофуров, Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Фахриддин Муҳаммадов, Фозил Мусаев.

"Каганат": Русланбек Амиров, Заҳириддин Абдулажонов, Нурсултон Тўктаналиев, Ҳасан Юлдашев, Вадим Логинов, Бектур Качканбаев, Дастанбек Токтасунов, Бегзадбек Насиров, Амантур Шомирзаев, Саиджамол Давлатжонов, Шоҳрухбек  Муродов.

Захира: Нурлан Риспаев, Шамсанбек Бақит ўғли, Исабек Жўраев, Антон Федюнин, Эрик Петросян

Бекзод Толибов тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика