Latest news

13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  1 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  2 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  7 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  12 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15

“Нефтчи” ПФКда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида расмий баёнот News

“Нефтчи” ПФКда кутилаётган ўзгаришлар ҳақида расмий баёнот

Tags :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” профессионал клуби жамоа таркибидаги кутилаётган ўзгаришлар борасида расмий баёнот беради:

Айни пайтда фарғоналиклар жамоаси ЖЧ-2018 муносабати билан чемпионатда юзага келган танаффус сабаб қисқа таътилга чиққан. Дарҳақиқат, шу кунларда жамоа сафини тарк этган ва клубга келиб қўшилиши кутилётган янги футболчилар ҳақида турли-хил норасмий хабарлар мавжуд.

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ёшлар борасида муваффақиятли сиёсат олиб бормоқда. Жорий мавсумда ҳам жамоанинг асосий ўзагини ёшлар таркибидан етишиб чиққан махаллий ўйинчилар ташкил этди. Шунингдек, мамлакатнинг турли-хил ёш тоифасидаги терма жамоалар йиғинига “Нефтчи”нинг кўплаб футболчилари мунтазам жалб қилиб келинмоқда.

18 июнь куни Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман очилади ва клублар ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олиш имкониятига эга бўлишади. Шу кунларда “Нефтчи”нинг бир қатор тажрибали ва ёш ўйинчиларга Суперлига  клубларидан таклифлар тушаётганини маълум қилиб ўтмоқчимиз. Хусусан, Авазбек Ўлмасалиев, Аброрбек Исмоилов, Достонбек Турсунов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда Алишер Саматовларга 2-3 та клублардан жиддий таклифлар келиб тушмоқда. Бироқ “Нефтчи” ПФК ҳамда ушбу ўйинчилар ўртасида амалдаги шартномалар мавжуд ҳисобланади. Шуни қўшимча қилиш керакки, клуб мазкур ўйинчиларни ўз таркибиди сақлаб қолишга интилади. Бироқ футболчиларга келиб тушаётган таклифларда “Нефтчи” жамоасининг манфаати учун қулай бандлар бўлса, жамоамизнинг фойдаси учун хизмати қиладиган шартлар мавжуд бўлсагина клуб ўйинчилар борасида музокара олиб бориши мумкин.

Айни пайтда бир қатор Суперлига клублари каби “Нефтчи” жамоасида ҳам молиявий қийинчиликлар мавжуд. Шу сабаб, украиналик маҳоратли дарвозабон Виталий Мирнийнининг жамоада қолиши катта суроқ остида турибди. Дарвозабоннинг ўзи ҳам мураббийлар штаби ҳам уни “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттиришини истайди. Агар клубдаги молиявий аҳвол яхшиланмаса, Мирний жамоа билан хайрлашади. Айни пайтда дарвозабон ўз юртида таътилни ўтказмоқда. Виталий билан боғлиқ вазият ой охирига қадар ўз ечимини топади.

Шунингдек, “Нефтчи” мураббийлар штаби Суперлиганинг бир неча клубларидаги ўйинчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан 5-6 нафар янги ўйинчилар “Нефтчи” сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. Агар янги футболчилар билан музокаралар муваффақиятли якунланса, улар жамоанинг 20 июнь кунги йиғинига келиб қўшилишади. Воқеалар ривожи давом этмоқда.

“Нефтчи” клуби мухлислардан жамоа ҳақида тарқалётган турли-хил миш-мишларга эътибор қилмаслигини сўрайди. Жамоага доир сўнгги янгиликларни клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида кузатиб боринг.


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика