"Нефтчи" жамоаси янги футболчиларни қачон таништириши маълум
03 mar 2021 12:08
News
"Нефтчи" жамоаси янги футболчиларни қачон таништириши маълум
Хабарингиз бор,жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон чемпионатининг Про лига-2021 футбол мавсумига старт берилади.
Мавсум олдидан жамоалар тақдимот маросимини ўтказишга бел боғлайдилар. Жумладан, янги футбол мавсумида ўз олдига жиддий мақсадлар билан Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган "Нефтчи" жамоаси ҳам тақдимот маросимига тайёргарлик ишларини олиб бормоқда ва ушбу маросим 5 март жума куни бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир Қиргулидаги "Нефтчи" маданият саройида соат 10:00 да бошланади.
Тақдимот маросимида бу йил жамоамиз таркибида фаолият олиб борадиган футболчилар ва мураббийлар штаби ҳамда янги футбол мавсумида фойдаланадиган янги либослар билан яқиндан таништирилади.

Link :
Source : "Нефтчи" ФК матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments