Latest news

23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  21 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  3 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  9 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7

"Нефтчи" - Фарғона вилояти ҳокими кубоги соҳиби! News

"Нефтчи" - Фарғона вилояти ҳокими кубоги соҳиби!

Бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мусобақа бош соврини учун кечган баҳсда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Яйпаннинг "Турон" жамоаси баҳс олиб бордилар. Учрашувда ҳисоб яйпанликлар томонидан очилди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида бурчак тўпидан узатилган тўпни "Турон" футболчиси Ғолиб Сарибоев боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Учрашувнинг 27-дақиқасида "Нефтчи" футболчиси Достонбек Бобожонов кучли зарба билан "Турон" дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.

Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. 65-дақиқага келиб "Нефтчи" вакиллари ҳисобда олдинга чиқиб олдилар, гол муаллифи Исломбек Каримов бўлди. Учрашувнинг сўнги дақиқалари ўтиб бораётган вақтда бош ҳакам "Нефтчи" дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини "Турон" футболчиси Дилшод Хушбаков аниқ ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашув шу натижа билан якунига етди.

Мусобақа регламентига кўра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида омад фарғоналикларга кулиб боқди - 4:1. Шу тариқа "Нефтчи" мусобақанинг бош совринига эга чиқди.

Финал учрашуви якунида "Ҳоким кубоги - 2020" мусобақасининг ғолиб жамоалари, шунингдек турнир жараёнида фаол меҳнат қилган турли ОАВ вакиллари ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ходимларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”. Финал
“Нефтчи” – “Турон” – 2:2
Голлар
: Ғолиб Сарибоев (15), Достонбек Бобожонов (27), Исломбек Каримов (65), Дилшод Хушбаков (90-пен)
Пенальтилар бўйича 4:1
“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 11. Достон Бобожонов, 13. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 92. Достон Тошматов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 5. Бобур Исроилов, 15. Жамшид Тўрақулов, 20. Абдужалил Маназаров, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дурбек Камолов, 44. Дониёр Мадаминов.
“Турон”: 30. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазиз Абдураимов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шохрух Холматов, 19. Аслиддин Тоштемиров, 21. Отабек Миралиев, 23. Хуршид Асқаралиев, 27. Ғолиб Сарибоев.
Захира: 12. Мирзоҳид Жалилов, 7. Муҳаммадкомил Низомов, 11. Даврон Исақов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Дилшод Баратов, 20. Дилшод Хушбаков, 22. Иброҳим Аҳмаджонов, 25. Исмоил Охунжонов, 77. Билолиддин Тошмирзаев.


Бекзод Толибов тайёрлади


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика