Latest news

07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  0 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  1 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  8

"Нефтчи" 26 январь куни шартнома тузган футболчи билан хайрлашди News

"Нефтчи" 26 январь куни шартнома тузган футболчи билан хайрлашди

"Ҳоким Кубоги-2021" якунланганидан сўнг турнирда иштирок этган "Нефтчи" клуби футболчиларига қисқа муддатли таътил тақдим этилган.

Янги футбол мавсумига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи  яна Тошкент шаҳрига кўчирилади. Жамоа аъзолари 8 февраль санасидан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришадилар. Пойтахтдаги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш билан биргаликда жамоа таркибини шакллантириш борасида ҳам ишлар олиб борилади. 

Хабарингиз бор,"Ҳоким Кубоги-2021" мусобақаси давомида жамоага бир қатор легионер футболчилар таклиф этилган бўлиб, мураббийлар штаби уларни турнир орқали кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилдилар. Жумладан, сербиялик Дарко Станоевич (каттаси)ва Дарко Станоевич ( кичиги)лар мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотган ва улар кейинги тайёргарлик жараёнида иштирок этишади. Яна бир сербиялик легионер ҳужумчи  Неманья Обрадовичнинг ҳаракатлари эса мураббийларга маъқул келмаганлиги боис, ҳар иккала томонларнинг розилиги орқали у билан илгари тузилган шартнома бекор қилинди ва сербиялик ҳужумчи ўз юртига жўнаб кетди. Шундан келиб чиқиб, таркибни тўлиқ шакллантириш  борасидаги  селекция ишлари давом эттирилади ва йиғинга бир қатор футболчиларнинг келиб, кўрикдан ўтишлари белгиланган. 

Жамоанинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи давомида  мураббийлар штаби 4 та назорат учрашуви ўтказиш бўйича режа тузишган.




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика